Фидел Кастро 90 га кирди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Фидел Кастро

Кубанинг собиқ раҳбари Фидел Кастро ўзининг 90 йиллик юбилейи тантаналарида қатнашди.

Охирги йилларда омма олдида камдан-кам кўриниш берадиган Фидел Кастро бу сафар Гавананинг Карл Маркс театрида ўтган тантанали маросимга ташриф буюрган.

Фидел Кастро укаси, Кубанинг ҳозирги президенти Раул Кастро ва дўсти, Венесуэла Президенти Николас Мадуро ҳамроҳлигида келган.

Маросим давомида касалманд кўринишдаги Фидел Кастро ўрнидан турмаган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Фидел Кастро сиёсат унинг ҳаётига айланганини айтган.

Театр томошасида Фидел Кастро ҳаётининг ва Куба инқилобининг муҳим лаҳзалари саҳнада гавдаланган.

Гавана кўчаларида ҳам минглаб одамлар собиқ раҳбарнинг туғилган кунини байрам қилганлар.

Маросим ярим кечаси мушакбозлик билан якунланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Кастронинг туғилган кунига аталган сигарани ясашга 10 кун кетган.

Кубанинг фахрий сигара ясовчиси Жозе Кастелар Кастронинг 90 йиллигига совға тариқасида дунёдаги энг узун-90 метрли сигарани тайёрлаган.

Фидел Кастро ҳали ҳам одамлар орасида машҳур. У бундан олдин апрел ойида омма олдига чиққан эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Фидел Кастро 2010 йил ўзи ўқиган университетга борган.

2008 йил соғлиги билан муаммолар ортидан у қудратни укаси Раул Кастрога топширган.

Раул Кастро акаси даврида узилган АҚШ Куба алоқаларини тиклади.

Ўзининг 90 ёшида Фидел Кастро дунёдаги совуқ уруш даврининг ҳаёт бўлган энг охирги раҳбарларидан биридир.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio