Петербургнинг "тунги ҳокими" ҳукм этилди

Дунёнинг кўпгина мамлакатларидаги журналистик тергов ташкилотларини уюштирувчи "Уюшган жиноятчилик ва Коррупцияни ўрганиш лойиҳаси" (OCCRP) хабар қилишича, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳар маҳкамаси Тавбовская жиноий гуруҳи раҳбари Владимир Барсуковни петербурглик бизнесменнинг ўлимига уриниш ва қотилликда айбдор деб топиб, 23 йилга хукм этган.

Маҳкама жараёнида прокурор ҳакамдан Барсуков айни пайтда товламачиликда айбланиб, 15 йиллик қамоқ муддатини ўтаётганини инобатга олиб, унга 15 йил қамоқ жазоси сўраган.

Маҳкама Барсуковнинг соғлигини назарда тутиб, унга анча енгил жазо- жазони оғир тартибдаги қамоқхонада ўташ шарти билан 23 йиллик қамоқ муддати тайинлаган. Ҳамда 1 млн рубл жарима белгилаган.

Унинг шериклари Вячеслав Дроков, Александр Корпушов ва Александр Муркулов 20, 10,5 ва 4 йиллик муддатга озодликдан маҳрум этилганлар.

2014 йил июнида маҳкама Барсуков ва унинг шерикларини Сергей Васильев ҳаётига суиқасд ва қўриқчисини ўлдириш иши бўйича айбсиз деб топганди.

Бироқ 26 ноябрда Россия Олий маҳкамаси ҳукмни бекор қилиб, ишни қайта кўриб чиқишга юборади.

Маҳкама Владимир Кумарин номи билан хам машҳур бўлган Владимир Барсуков , 2006 йилда Петербург нефт терминали транспорт ширкати раҳбари Сергей Васильев хаётига суиқасд қилишга уриниш ва қотилликда айбдор деб топган.

Маҳкамага кўра, Барсуков ва унинг икки шериги қотиллар гуруҳини техник-молиявий томондан дастаклагани исботланган.

Тамбовская гуруҳи

Қидирув идораларига биноан, 2004 йилда Барсуков ва унинг жиноий гуруҳи, таркибида Тамбов вилоятидан чиққан шахслар, Петербургда "тамбомская" номли жиноий бирлашма тузадилар.

Маълумотларга кўра, 2005 йил июлидан 2006 йил июнигача тадбиркор ва унинг шериклари Петербургнинг 13 та тижорат корхонасига нисбатан товламачилик ҳаракатларини амалга ошириб келишади.

2013 йил 4 февралда Россия Қидирув қўмитаси Барсуковга нисбатан уч жиноий ишни якунлаган. Улар сирасига қотиллик, суиқасд ва 11 корхонани эгаллаш кабилар киради. Жумладан, Барсуков ва ҳамкорлари "Петербург нефт терминали" раҳбари Васильев ҳаётига суиқасд, унинг қўриқчисини ўлдиришда айбланганлар.

Барсуковнинг ўзи Петербургда бизнесмен сифатида танилган, 1990 йилларнинг охири 2000 йилларнинг бошида Пепербург ёқилғи ширкати вице президенти лавозимини эгаллаган.

Барсуков 1990 йилларда Россиядаги иккинчи йирик шаҳарда Тамбовская гуруҳининг таъсири орқасидан "тунги ҳоким" лақабини олган. 1994 йилда ўша пайтдаги ҳоким ўринбосари Владимир Путин Тамбовская гуруҳига алоқадор "Петербург ёкилғи ширкати"ни фойдали шартнома учун тақдирлаган ҳам.

Барсуковнинг таъсири 2000- йилларда пасайган. 2009 йилда Санкт Петербург шаҳар Куйбишев маҳкамаси уни товламачилик учун 15 йилга озодликдан маҳрум этган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.