Нью-Жерсида темир йўл ҳалокати

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Нью-Жерси штатидаги Хобокен темир йўл станциясига йўловчи поезд бориб урилгани оқибатида бир киши ўлган, 100 дан ортиқ инсон жароҳатланган.

Нью-Жерси штати нақлиёт масъуллари хабар қилишларича, жароҳатланган инсонларнинг айримларининг аҳволи оғир.

Айрим хабарларда уч инсон ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинган.

Ҳодиса 29 сентябр куни эрталаб ҳамма ишга отланган пайтда рўй берган.

Йўловчи поезд келиб тўхташи керак бўлган жойда тўхтамасдан ҳаракатланишда давом этган.

Поезд чиптани қўйиб ўтказадиган тўсиқлардан ўтиб кетиб, Хобокен вокзалининг кутиш залига чиқиб борган.

Поезд релсидан тўлиқ чиқиб кетган.

Темир йўл станциясининг томи қулаб тушган.

Хобокен станцияси Нью-Йорк шаҳридан 11 километрча узоқликда жойлашган.

Хобокен ва Нью-Йоркни Хадзон дарёси ажратиб туради.

Ушбу станция бир неча темир йўл йўналишларининг охирги бекати ва Манхэттенга ўтишдаги муҳим нуқта ҳисобланади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • •ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • •Instagram - BBC UZBEK
  • •Twitter - BBC UZBEK
  • •Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • •Facebook- BBC UZBEK
  • •Google+ BBC UZBEK
  • •YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • •Skype - bbcuzbekradio
  • •bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.