АҚШ Россия билан Сурияга доир ҳамкорликни тўхтатди

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Сурия

АҚШнинг Россия билан Сурияга доир ҳамкорликни тўхтатишидан Кремл ўз таасуфларини изҳор этди.

"Бизнинг назаримизда, афтидан Америка Дамашқда ҳокимиятни ўзгартираман деб ҳатто "шайто билан ҳам келишувга" боришга тайёр. Яъни тарихни ағдар-тўнтар қилишга тайёр энг ашаддий террорчилар билан ҳам ҳамкорликдан тортинмаяпти", деб изоҳ берган Москва томони.

"Агар Сурия Американинг айни қарори билан террорчиларнинг янги зарбаларига нишон бўладиган эса, бу Оқ Уйнинг айби бўлади. Вашингтон ҳозир Сурия халқига қандай келажак исташини тарозига қўйиб кўриши керак..."

Аввалроқ АҚШ Сурияда вазиятни барқарорлаштиришга доир Россия билан ҳамкорликни тўхтатиши ҳақида баёнот берган эди.

АҚШ Давлат департаментининг вакили Жон Кирбига кўра, "Америка томони учун бу каби қарор бериш осон бўлмаган".

"Россия ўзаро келишувда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақида қарорни бажармаган".

Шунга қарамай, АҚШ Давлат департаментининг вакили Москвага сафар қилиши ва Қрим борасида музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Қрим 2014 йилда Россияга қўшиб олинган Украинанинг ҳудудидир.

Россиянинг Украинага доир сиёсатидан норози АҚШ ва қатор Ғарб давлатлари Москвага нисбатан жазо чораларини жорий қилишганди.

Россия Сурияда ҳарбий амалиётларни бошлаганига бир йилдан ошди.

Расман бу амалиётлар ИШИД каби жангари гуруҳларга қарши экани айтилади.

Аммо етакчи Араб давлатлари Москва Сурия президенти Ассадни дастаклаётганига ишонади.

Инсон ҳақлари ташкилотларига кўра, Россиянинг ҳаво ҳужумлариларидан минглаб инсонларнинг ёстиғи қуриган.

Улар орасида тинч аҳоли вакиллари ва болалар ҳам оз эмас.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар