Туркияда 12 минг полициячи бўшатилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Туркия ҳукумати 12,8 минг полиция ходимини ишдан бўшатган.

Туркия полициясига кўра, улар шу йилнинг июл ойида амалга ошмаган давлат тўнтаришини ташкилотчиси деб кўрилган диний уламо Фетҳуллоҳ Гуленга алоқадорликда гумон қилинганлар. Шунингдек, расмий Анқара душанба куни мамлакатда фавқулодда ҳолатни яна уч ойга узайтиришга қарор берган.

Хабарга биноан, полициянинг 2,5 минг раҳбар ходимлари лавозимидан олинган.

Охирги ойларда мамлакатда давлат тўнтаришига алоқадор ҳибслар ва истеъфолар оқими кузатилган.

Шу пайтгача жами 100 минг давлат хизматчиси, хусусан, ўқитувчилар, судья ва прокурорлар, бошқа касб эгалари ишларидан айрилган.

Туркия ҳукумати тўнтаришга уринишдан сўнг армия сафларида қатор тозалашларни амалга оширди.

Гуленга боғлиқ деб кўрилган минглаб ташкилотлар ёпилди. Улар қаторида мактаб ва олий ўқув юртлари, хайрия фондлари, касаба уюшмалари ва бошқалар бор.

Шунингдек, расмий Анқара душанба куни мамлакатда фавқулодда ҳолатни яна уч ойга узайтиришга қарор берган.

Кузатувчиларга кўра, бу ҳукуматга ҳамма соҳалар бўйича оммавий ҳибсларни давом эттириш имконини беради. Июл ойидан бери қамалганлар сони 32 мингдан ошган.

Айни пайтда Туркиядаги қамоқхоналар маҳбусларни сиғдира олмай қолган. Президент Эпдўғон янги ҳибсга олинганлар учун жой бўшатилиши учун 38 минг инсонни авф қилишига тўғри келган.

Иккинчидан, Туркия Конституциясига ўзгартиришларларга тайёргарлик ниҳоясига етказилиши мумкин. Президент Эрдўғоннинг ўзи мамлакат парламентидаги чиқишида бу ҳақда гапирган.

Фавқулодда ҳолат ҳукуматга кўпроқ ваколат беради.

Жаноб Гуленнинг ўзи тўнтаришга алоқаси борлигини рад қилади. АҚШда ихтиёрий қувғинликда яшовчи диний уламо Фатҳуллоҳ Гулен агар айти исбот этилса, Туркияга қайтишга ваъда берган эди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.