'У ким бўпти, бизнинг жангларга баҳо берадиган?'

Фото муаллифлик ҳуқуқи club Ahmat
Image caption Емельянконинг таъкидлашича, рингга чиққанлар 8 ёш атрофидаги болалар бўлиб, улар хурсандчилик қилаётган катталар ўнггида бир-бирларини калтаклашган.

Сешанба куни Чеченистон пойтахтида бўлиб ўтган Grand-Prix Akhmat 2016 Final турнирида болалар жанги киритилгани Россия аралаш жанговор якка кураш иттифоқи президенти Фёдор Емельянко томонидан қораланиб, "қабул бўлмас" деб атаган.

Чеченистон Президенти Рамзан Қодировга тегишли "Аҳмат" жанговор якка кураш клубининг президенти Абузайд Висмуродов эса ўз навбатида унинг танқидига жавоб қайтарган. Унга кўра, турнирда қатнашган 12 ёшдан кичик болаларнинг чиқиши "кўргазмали" бўлган ва уларнинг спарринг жанглари ижобий баҳоланган.

Олдинроқ, Федор Емельянко болалар иштирокидаги жанглар кўргазмали деб эълон қилинганига қарамасдан, томошабинлар ҳақиқий жангни кўрганларини айтган эди.

"Мусобақа профессионал спортчилар учун белгиланган тартиблар асосида ўтказилди, бу талаблар болаларга умуман тўғри келмайди", дейди у.

Емельянконинг таъкидлашича, рингга чиққанлар 8 ёш атрофидаги болалар бўлиб, улар хурсандчилик қилаётган катталар ўнггида бир-бирларини калтаклашган. "Катталар билан бир даражадаги жангларда қатнашиш бола соғлигига тузатиб бўлмас зарар етказади, улар спорт карьерараларини нафақат давом эттира олишади, балки бир умрга ҳам жисмонан, ҳам руҳан майиб қилиши мумкин", деб хулоса қилади россиялик жангчи.

Жанжалли турнир Грознийда 4 октябр куни бўлиб ўтган. Мусобақаларда Рамзан Қодировнинг ўғиллари 10 ёшли Аҳмат, тўққиз яшар Зелимхон ва саккиз ёшлик Одам ҳам қатнашганлар. Жумладан, Аҳмат Қодиров рақибини нокаут орқали ютган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Ria novosti
Image caption Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров жаноблари мусобақаларни махсус жойда ўтириб, томоша қилган. Жангларда ўғиллари ҳам қатнашган.

Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров жаноблари мусобақаларни махсус жойда "Ночные волки" мотоклуби раҳбари Александр Залдостанов билан ёнма-ён ўтириб томоша қилган.

Висмуродов эса Емельянко ҳақида шундай ёзади: "У ким бўпти, бизнинг мусобақаларга ва жангларга баҳо берадиган? Grand-Prix Akhmat 2016 Final турнири Россия якка кураш иттифоқи тарихида энг яхшиси деб тан олинган ва уни бу ерга таклиф қилишмагани учун балки ҳасади келаётгандир?" Биз бу тадбирни ўтказишда давом этамиз ва уни керак деб ўйлаймиз", деб қайд этади у.

"Аҳмат" клуби матбуот сўзчиси Адам Аҳматовнинг ТАССга билдиришича, агар Емельянко айтган сўзлари учун узр сўраса, клуб вакиллари у билан муаммони ҳал қилишлари мумкин.

Айни вақтда Россия Спорт вазирлиги Грознийда болалар иштирокида ўтган жанг тафсилотларини ўрганишга ваъда бермоқда.

Кремл Матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам назорат идоралари Грознийдаги якка кураш мусобақалари доирасидаги болалар жангини текширишлари лозимлигини таъкидлаган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ◾ ◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • ◾◾Instagram - BBC UZBEK
  • ◾◾Twitter - BBC UZBEK
  • ◾◾Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • ◾◾Facebook- BBC UZBEK
  • ◾◾Google+ BBC UZBEK
  • ◾◾YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • ◾◾Skype - bbcuzbekradio
  • ◾◾bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.