Саудия Ямандаги жанозага зарба берганини рад қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи MOHAMMED HUWAIS
Image caption Яманликлар Саудия атайин оддий одамларни ўлдираётганини айтадилар

Ямандаги исёнчиларга қарши жанг қилаётган Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Яман пойтахти Санада ўтаётган жанозага ҳаводан қилинган зарба 140 кишини ўлдирганини тергов қилишини билдирди.

Саудия Арабистони АҚШ кўмаги билан "бу масалани зудлик билан тергов" қилишини билдирди.

Ямандаги исёнчи Ҳусий жангрилар бошқараётган ҳукумат жанозага Саудия Арабистони учоқлари зарба берганини айтишган, аммо саудий томони буни рад этди.

Ҳаво зарбаси ҳусийлар томонидан тайинланган ички ишлар вазири Ғалал ал-Равишан отасининг жанозасини нишонга олган.

Саудийлар бошчилигидаги коалиция баёнотида қўшинларга одамлар яшайдиган ҳудудлар ва оддий одамлар нишонга олинмаслиги бўйича кўрсатма берилгани айтилади.

АҚШ мазкур коалицияга қўллаб-қувватловини камайтирган ва охирги ҳолатни "зудлик билан ўрганиб чиқиш"ини айтди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.