Трампдан нуфузли Республикачилар юз ўгирмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи ED JONES
Image caption Трамп аёллар ҳақида аввал ҳам ҳақоратомуз гапирган

АҚШдаги Республикачилар партиясининг юқори даражали аъзолари президентликка номзод Доналд Трампнинг аёллар ҳақидаги уят гаплари ошкор бўлгач, уни энди қўллаб-қувватламасликларини айтишди.

Трамп сўзлари жума куни фош этилиши ортидан камида 12 Республикачи сиёсатчи унга овоз бермасликларини билдиришди.

Жаноб Трамп президентлик пойгасидан ҳеч қачон чиқиб кетмаслигини билдирди.

У 2005 йилда аёлларга тегажоқлик қилиш ва уларни ўпиш ҳақида айтган гаплари энди ошкор бўлиши ортидан пойгани тарк этиш босими остида қолди.

Уни қўллаб-қувватламасликларини айтган охирги сиёсатчилар орасида собиқ номзод Жон Маккейн ва собиқ давлат котиби Кондолиза Райс бор.

Жаноб Маккейн Трампнинг уят гаплари "унга ҳатто шартли қўллаб-қувватлов таклиф қилишни ҳам имконсиз қилди", деб айтса, Райс хоним: "Етар! Доналд Трамп президент бўлмаслиги керак. У (пойгадан) чиқиб кетсин", - дея твит ёзди.

Нью-Ҳемпшир сенатори Келли Айотте баёнот чиқариб: "Мен аёлларни ерга урадиган ва таҳқирлайдиган номзодни қўллаб-қувватлай олмайман", - деди.

Жаноб Трампнинг ўзи эса пойгадан чиқиб кетиши шанси ноль эканини айтди ва жуда катта сонда тарафдорлари борлигига ишора қилди.

Унинг рафиқаси Мелания эса шанба куни баёнот чиқариб: "Эрим ишлатган сўзлар номақбул ва ҳақоратли эди", - деди, лекин сўнгра эри ҳақиқий лидернинг юраги ва миясига эга эканини қистириб ўтди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг