Приянка Чопра қочқинларни хафа қилдими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи conde nast traveller
Image caption Кўплар майкадаги ёзувдан хафа бўлдилар

Болливуд актрисаси Приянка Чопра "Conde Nast Traveller" журнали муқовасидаги сурати учун "ҳиссиз" дея танқид қилиниши ортидан кечирим сўради.

Суратда Чопра хоним кийган майкада "муҳожир", "қочқин" ва "бегона" сўзларининг устидан чизилган, аммо "сайёҳ" сўзи устидан чизилмаган.

Актриса ва Conde Nast димоғдорликда айбланди. Танқидчиларга кўра, қочқин бўлиш танлов эмас.

Conde Nast Би-би-сига суратдан мақсад инсонлар тамғаланиши муаммосини ёритиш бўлганини айтди.

Чопра хоним эса Ҳиндистоннинг NDTV каналига гапира туриб, "Мен кимнидир хафа қилган бўлсам, ўтиниб кечирим сўрайман. Мен ҳар доим тамғаларга қарши бўлганман. Бу ерда тушунмовчилик бўлган", - деди.

Ой бошида Чопра мазкур журнал муқовасини твит қилганида Ҳиндистон бўйлаб кескин танқид остига олинди. Кўплар Суриядаги қочқинлар инқирози авж олган даврда бу каби сурат номақбул эканини айтишди.

"Иккинчи Жаҳон урушидан бери энг кўп одам - 65 миллион киши уйини тарк этган. Бу танловми?" - дейди Твиттерда Савита Паундай.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг