'Ал-Ақсонинг яҳудийларга алоқаси йўқ'

Ал-Ақсо Фото муаллифлик ҳуқуқи COURTESY

Бирлашган Миллатлар ЮНЕСКО Халқаро жамғармаси ижроий кенгаши яҳудийларнинг Қуддуси Шарифдаги бу муқаддас қадамжога алоқаларини камайтирувчи зиддиятли резолюцияни маъқуллади.

(Видеолавҳани BBCUZBEK YouTube каналида томоша қилинг )

Жамғарманинг ўзи эса, Шарқий Қуддуси Шарифдаги қадимий ва муқаддас ал-Ақсо масжиди билан алоқадор бу резолюция лойиҳасини ўтган ҳафта аксарият овоз билан қабул қилган.

Бу - кўпчилик араб давлатлари томонидан дастакланган резолюция бўлган.

Исроил эса, бунга жавобан ЮНЕСКО Халқаро жамғармаси билан алоқаларини тўхтатиб қўйган.

Хабарларга кўра, халқаро жамғарма ижроий кенгаши раҳбари Майкл Ворбснинг бир муросага келиш учун сешанба кунги овоз беришларни ортга суриш уринишлари самара бермаган.

Қуддусдаги йирик қадамжолар мусулмон ва яҳудийлар орасида ҳамон баҳс ҳамда низо мавзуси бўлиб қолмоқда.

Айниқса, ҳам мусулмонлар ва ҳам яҳудийлар ўзлари учун муқаддас санайдиган Ҳарам аш-Шариф каби гўшалар борасида келишмовчиликлар тугайдиган кўринмайди.

Қолаверса, Исроил ва фаластинликлар ўртасидаги асосий сиёсий келишмовчиликлар ҳам, бир тарафдан, айни шу муқаддас масканларни ким назорат қилиши керак, деган баҳс-мунозарага бориб тақалади.

Масалан, Ислом оламидаги учинчи муқаддас қадамжо бўлмиш ал-Ақсо масжиди жойлашган Ҳарам аш-Шарифни яҳудийлар Ибодат Тепалиги, деб аташади. Лекин уларнинг ибодати учун чекловлар мавжуд.

Ҳар икки тараф ҳам ўз динида муқаддас саналган гўшага тўсиқсиз киришни ва у ерларни назорат қилишни истар экан, бу умумий қадриятлар тарафларни бирлаштириш ўрнига, улар орасидаги адоватни тобора кучайтираётир.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.