Мўсул учун қақшатқич жанглар давом этмоқда

Image caption Ҳукумат кучларига қаттиқ қаршилик кўрсатилмоқда

Мўсул шаҳрини "Исломий Давлат" аталмиш жангарилар назоратидан халос қилиш амалиётлари давом этаркан, Ироқ кучлари илк бор шаҳар шарқидаги чекка минтақага кириб боришган.

Террорга қарши кураш бўлинмасига ҳамроҳлик қилаётган Би-би-си мухбирининг айтишича, Мўсулда қўшинлар қаттиқ қаршиликка дуч келишмоқда.

Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абадийга кўра, 2014 йил июнидан бери шаҳарда ўрнашиб олган жангарилар олдида "ё таслим бўлиш ва ё ўлим" танлови турибди.

Мўсул жанубидаги Қайярах ҳаво базасида гапирган вазир жаноблари ҳукумат кучлари барча томондан яқинлашаётгани ва "илоннинг бошини янчиш"и ҳақида айтган.

Ироқ хавфсизлик кучлари, Курд жангчилари, Сунний қавмлар ва Шиа вакилларидан иборат 50 мингга яқин қўшин икки ҳафтадирки, жангариларни охирги таянч нуқтасидан сиқиб чиқариш амалиётларига сафарбар этилган.

Сешанба кунги режа Мўсул ўзини "Исломий Давлат" деб атайдиган гуруҳ назоратига ўтганидан бери илк бор шаҳарга кириб бориш бўлган.

Мухбиримизнинг айтишича, агар қўшинлар шаҳарда ўрнашишни уддалашса, Ироқ ва ИД га қарши курашаётган бошқа давлатлар учун бу йирик ғалаба сифатида кўрилиши тайин.

Аммо, унга кўра, ҳукумат кучлари жуда қаттиқ қаршиликка дуч келишмоқда.

Мўсул учун ҳарбий амалиётлар 17 октябр куни бошланган. Ўша пайтда шаҳарда 3,000-5,000 атрофида жангари ва 1.5 миллионга яқин оддий аҳоли вакиллари борлиги тахмин қилинганди.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирга қадар 17, 900 инсон шаҳардан қочиб чиққан.

.Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

◾Instagram - BBC UZBEK

◾Twitter - BBC UZBEK

◾Odnoklassniki - BBC UZBEK

◾Facebook - BBC UZBEK

◾Google+BBC UZBEK

◾YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

◾Skype - uzbekbbclondon

◾bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.