НАТО Россия туфайли жанговар ҳозирлигини оширади

НАТО Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption НАТО

НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича, алянснинг юз минглаб ҳарбийлари юқори жанговар тайёргарлик ҳолатига келтирилади. Бунга, НАТО Бош котибининг Times газетасига маълум қилишича, Россиянинг сўнгги ҳаракатлари сабаб бўлмоқда.

Йенс Столтенбергга кўра, сўнгги вақтлар Россия турфа йўналишларда фаоллашмоқда, хусусан, ҳарбий харажатларини оширмоқда, жанговар машқлар ўтказмоқда ва тарғибот-ташвиқотни кучайтирмоқда.

"Биз Совуқ уруш тугаганидан бери бу каби амалларга ўз коллектив мудофаа тизимимизни жиддий кучайтириш билан жавоб бермоқдамиз", деб айтган Столтенберг.

Аммо НАТО Бош котиби алянс аскарларидан қанчаси жанговор тайёргарлик ҳолатига келтирилишини очиқламаган.

НАТОдаги Британиянинг вакилига Адам Томсон эса, сўз 300 минг ҳарбий ҳақида кетаётганини айтган.

Ҳозирги кунда ҳарбий кучларни тўла тайёр ҳолатга келтириш учун олти ойча вақт кетади.

Адам Томсон бу муддатнинг уч баробар қисқаришини айтган.

НАТО Бош котиби ўзининг аввалроқ қилган чиқишларидан бирида НАТО Россия билан урушга киришни истамаслиги ҳақида айтган эди.

Аммо жанговар ҳозирликнинг кучайтирилиши, унинг назарида Кремлга "аниқ ва жиддий ишора" беради.

017 йилнинг ибтидосида НАТО Россиянинг ҳарбий фаоллашишига жавобан Болтиқбўйи давлатларларига қарийб тўрт минг ҳарбийларини жойлаштиради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар