"Трамп ғалаба қилcа АҚШ доллари қадрсизланади"

Birja Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

АҚШда сайлов натижалари бирин-кетин эълон қилинаркан, доллар еврога нисбатан 2 фоизга қадрсизланган.

Сўнгги пайтларда кескин тушиб кетган Англия фунт-стерлинги ҳам 1 фоизга кўтарилган.

Доллар япон иени ва Швейцария франкига нисбатан ҳам 3 ва 2 фоизга тушган.

АҚШ валютаси ва ҳисса бозорларидаги нархларнинг тушиб кетиши республикачи номзод Доналд Трампнинг ғалаба қилаётгани ҳақидаги хабарлар манзарасида кузатилмоқда.

Блумберг агентлигининг ёзишича, Трампнинг эҳтимолий ғалабаси ҳақидаги янгилик жаҳон биржаларида ваҳимага сабаб бўлган.

Осиёнинг барча биржаларида нархлар қулаган.

Япониянинг Nikkei индекси 4 фоизга тушган.

Ўз навбатида бу ваҳима "ҳимоячи активлар", жумладан, АҚШ облигацияларига бўлган талабни ошириб юборган.

Иқтисодчиларга кўра, Трампнинг ғалабаси молия бозорларидаги нархлар нисбатини жиддий ўзгартириши мумкин.

Башоратчиларга биноан Трамп ғалаба қилгани тақдирда АҚШ доллари дунёнинг етакчи валюталарига нисбатан жиддий қадрсизланади.

Аммо айни пайтда доллар ривожланаётган мамлакатлар валюталарига нисбатан кўтарилиши кузатилади.

Жумладан, Мексика пессоси ҳозирнинг ўзида тушиб кетган.

Таҳлилчиларга кўра, сармоядорлар риск баланд бўлган активлардан қутулишга ҳаракат қиладилар ва нефт ҳамда бошқа хомашёлар нархи тушиб кетади.

Натижалар Тошкент вақти билан эрталаб соат 9 да маълум бўла бошлайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати Америкадаги президентлик сайловини жонли ёритиб боради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг