АҚШда Трампга қарши норозилик намойишлари

Трампга қарши норозилик намойиши Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Нью-Йоркдаги Трамп-Тауэр биноси қаршисига бир неча юз киши тўпланган.

Америка Қўшма Штатларининг Вашингтон, Нью-Йорк, Лос-Анжелес ва Чикаго шаҳарларида минглаб одамлар Доналд Трампнинг президент этиб сайланганига қарши ўз норозилигини изҳор этиб кўчаларга чиққанлар.

Намойишларда Пенсилвания, Аризона, Айова ҳамда Колорадо штатларида яшайдиган инсонлар қатнашганлар.

Бир неча инсон Вашингтонда Оқ Уй рўпарасига йиғилганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Вашингтонда Оқ Уй қаршисида бир неча киши йиғилган.

Уларнинг қўлларидаги шиорларда ирқчилик, аёллар камситилиши ва ксенофобия қораланган ёзувлар бўлган.

Калифорнияда талаба ва ўқувчилар ўз норозиликларини билдириш мақсадида ўқув машғулотларини тарк этганлар.

Лос-Анжелес шаҳар ҳокимлиги биноси олдида тўпланган ёшлар "Трамп менинг президентим эмас", деб қичқирганлар.

Пенсильваниядаги Питтсбург Университетининг юзлаб талабалари марш ташкил қилганлар.

Норозиликлар Аризона, Айова, Колорадо, Массачусетс штатларида ҳам кузатилган.

Айрим намойишчилар йўлларни тўсиб олганлар, баъзи шаҳарларда талабалар ахлат қутиларига ўт қўйганлар.

Нью-Йоркдаги Трамп-Тауэр биноси қаршисига бир неча юз киши тўпланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Намойишларнинг аксари тинч ўтган

8 ноябр куни бўлиб ўтган президентлик сайловидаги овоз бериш натижаларига кўра, Доналд Трамп ғалаба қозониб, АҚШнинг 45-президенти бўлди.

Трампни ғалабаси билан Президент Барак Обама табриклади.

10 ноябр куни Оқ Уйда Президент Обаманинг Доналд Трамп билан учрашуви мўлжалланган.

Доналд Трампнинг ғалабаси кўпчилик учун кутилмаган бўлди.

Оқ Уй матбуот котиби Жош Эрнест сайлов арафасида АҚШда ўтказилган омма фикрини ўрганиш сўровларида Доналд Трампни дастакловчилар Клинтон хонимникига нисбатан кам бўлиб келгани нотўғри бўлганини тан олди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ