Янги Зеландия: Зилзила ортидан цунами

Фото муаллифлик ҳуқуқи FRESH CHOICE NELSON CITY
Image caption Ер қимирлаши ҳали тугагани йўқ

Янги Зеландиянинг жанубий оролида ер қимирлаши ортидан у ерга цунами келиб урилди.

АҚШ геологик тадқиқот марказига кўра, кучи 7,8 баллни ташкил қилган зилзила Крайстчёрч шаҳридан 95 чақирим масофада ярим тунда юз берган.

Икки соатдан сўнг цунами шимолий-шарқий қирғоқларга келиб урилган.

Расмийларга кўра, цунамилар бир неча соат давом этиши ва буниси энг каттаси бўлмаслиги мумкин.

Аҳолидан қирғоқдан узоқроққа кетиш ёки қирғоқ бўйидаги тепаликларга чиқиш сўралган.

Маҳаллий кўрсаткичларга кўра, тўлқинларнинг баландлиги 2,5 метр бўлган.

Айтилишича, кичикроқ тўлқинлар пойтахт Веллингтон ва бошқа ҳудудларга келиб уриляпти.

Мудофаа вазирлиги камида 5 метрлик тўлқинлар Малборо ва Банкс ярим ороли ўртасига келиб урилиши кутилаётганини билдирди.

Radio New Zealand хабар беришича, минглаб одамлар уйларини тарк этишган.

Хавфсиз ҳудудларда экани ишонилган ҳудудларда яшовчилар ижтимоий тармоқлар орқали ўз уйларида бошпана таклиф қилишган.

Янги Зеландия деярли бутун Тинч океани гардиши бўйлаб юз берадиган зилзилалар ва вулқонлар чизиғи саналмиш бадном Олов Ҳалқаси устида жойлашган.

2011 йилда Крайстчёрчда юз берган зилзила 185 одамни ўлдирган ва шаҳар марказини вайрон қилганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг