Россия Иқтисодий тараққиёт вазирига қарши жиноий иш очилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Алексей Улюкаев пора олишда гумонланиб ҳибс қилинган

Россия Президенти Владимир Путин Иқтисодий тараққиёт вазири Алексей Улюкаев иши бўйича хабардор этиб турилган.

Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган.

Алексей Улюкаев пора олишда гумонланиб ҳибс қилинган.

"Президент албатта вазиятдан хабардор. Унга айни масалада амалиётлар бошланиши билан маълум қилинган", деб айтган Песков.

Ҳукумат матбуот хизмати эса Бош вазир Медведев Путин билан Улюкаевни қўлга олиш борасида масалани муҳокама этганини маълум қилди.

Медведев бу масалани обдон текширишга чақирган, дейишади Вазирлар маҳкамасидаги манбалар.

Интерфакснинг парламентдаги манбасига таяниб хабар беришича, бугун Улюкаев "Единая Россия" фракциясининг кенгайтирилган мажлисида иштирок этиши керак эди.

Аммо сўнгги соатларда унинг номи мажлис дастуридан олиб ташланган.

Россия Тергов қўмитаси Алексей Улюкаевга қарши "пора олиш" айби билан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

Тергов қўмитасининг веб саҳифасида жойлаштирилган хабарномада Улюкаев 14 ноябр куни "Роснефть" ширкатидан 2 миллион АҚШ доллари миқдорида пора олгани айтилади.

Пора "Роснефть" учун "Башнефть" ҳиссаларини сотиб олишда "кўмаклашиши" керак бўлган.

Тергов қўмитаси яқин орада Иқтисодий тараққиёт вазирига расман айблов тақдим қилиши кутилмоқда.

ВТБ кузатув кенгашини Алексей Улюкаев бошқариб келган.

Банк эса ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларидан "Башнефть" ҳиссалари назорат пакетини хусусийлаштиришга доир бирор бир эътироз бўлмаганини айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар