"АҚШ армияси Афғонистонда ҳарбий жиноятлар содир этган бўлиши мумкин"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Афғонистонда Америка қўшинлари

Америка қуролли кучлари ва Марказий Жосуслик хизмати Афғонистонда ҳарбий жиноятлар содир этган бўлишлари мумкин, дейилади Гаагадаги Халқаро Жиноий Маҳкаманинг дастлабки хулосасида.

Айни ҳисоботга кўра, АҚШ армияси ҳарбийлари 2003 йилнинг 1 майидан 2014 йил 31 декабрига қадар камида 61 маҳбусга нисбатан шафқатсиз муносабат, уларни қийноққа солиш амалларига алоқадор бўлгани эҳтимоли бор.

Марказий Жосуслик хизмати ходимлари эса, Афғонистон дохил Полша, Руминия ва Литвалик маҳбусларга шафқатсиз муносабатда масъул бўлгани гумон қилинмоқда.

Ҳисоботга кўра, бу "шафқатсиз муносабатлар" 2002 йилнинг декабридан 2008 йил март ойига қадар содир бўлган.

Яқин кунларда Халқаро Жиноий маҳкама мазкур ҳоллар юзасидан айблов эълон этиш ёки этмаслик масаласида қарор беради.

АҚШ Давлат департаментининг вакили Элизабет Трюдо эса тергов учун асос кўрмаётганини айтган.

"Америка Қўшма Штатлари ҳарбий қонунларга ўта масъулиятли ёндашади. Бизда ишончли тергов тизими мавжуд ва бу тизим халқаро меъёрларга тўла жавоб беради", деб айтган у.

Пентагон воизи Жеф Дэвис Халқаро Маҳкамадан терговга оид маълумотларни кутаётганини айтган.

Халқаро Жиноий маҳкамага Гаагада 1998 йил ташкил қилинган ва 2002 йилдан бошлаб фаолият юритмоқда.

Маҳкама тузилишини олтмишдан ортиқ давлат қўллаб-қувватлаганди.

Ҳозирги кунга қадар Халқаро Жиноий маҳкамага 124 мамлакат аъзо бўлган.

Аммо Америка Қўшма Штатлари Халқаро Жиноий Маҳкама таркибида йўқ.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар