Қақшатқич жанглар Ҳалаб эвакуациясини тўхтатди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Автобуслар олиб келинган, лекин бўш туришибди

Суриянинг Ҳалаб шаҳри қаттиқ бомбардимон қилинар экан, шаҳарнинг шарқий қисмидаги исёнчи жангчилар ва оддий аҳолини эвакуация қилиш бўйича келишув тўхтатилган.

Сешанба куни Ҳалабда оташкесим эълон қилиниши ортидан Ҳалабнинг вайрон бўлган қисмидан одамлар автобусда олиб чиқилаётганди.

Аммо, чоршанба куни қақшатқич жанглар яна бошланган. Маҳаллий қутқарувчига кўра, 40дан ошиқ одам жароҳат олган.

Россия ва Туркия воситачилигида эришилган оташкесимнинг барбод бўлишига Сурия ҳукуматининг талаблари сабаб бўлаётгани айтилади.

Ҳукуматнинг ўзи ҳам яраланган аскарларини, ҳамда мухолифат кучлари ўраб олган мавзелардан оддий фуқароларни олиб чиқишга уринмоқда.

Ҳалаб шарқини исёнчилар 2012 йилдан бери назорат қилиб келишади. Аммо, охирги ойларда Сурия ҳукумати Россия ҳаво зарбалари ёрдамида исёнчиларни кичикроқ мавзеларга сиқиб қўйишга муваффақ бўлди.

Сешанба оқшомида Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда мажлисида "Ҳалаб шарқидаги ҳарбий амалиётлар ниҳоясига етган"ини айтди.

Эвакуация келишувига биноан, оддий фуқаролар ва исёнчилар Ҳалаб шарқидан Сурия шимолидаги исёнчилар ҳудудларига кўчирилишлари керак эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар