"12 ёшли бола Германияда ҳужум тайёрлаган"

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption "Ёғду мўъжизаси" бозори ҳужумчининг нишони бўлган

Германияда туғилган ироқлик 12 ёшли бола Людвигшафен шаҳридаги Рождество бозорини портлатишга уринган.

Бу хабарни тарқатган Германия прокурорлари айтишларича, ноябрь ойида у михлар ва портловчи моддаларга тўла рюкзакни бозорга ташлаб кетган. Бир неча кун ўтгач у ҳокимият биноси яқинига яна бир портловчи моддани жойлаштирган.

Бозордаги рюкзак портламай қолган, ҳокимият яқинидагисини эса йўловчи кўриб қолиб, полицияни хабардор этган. Ҳеч ким жароҳат олмаган.

Ҳозирда ҳибсга олинган 12 ёшли бола яқинда радикаллашгани ва Исломий Давлат жиҳодчи гуруҳига алоқаси борлиги ишонилади.

"Фокус" журнали ёзишича, унга ИД гуруҳининг номаълум аъзоси буйруқ бериб турган.

Федерал прокуратура унинг ИДга алоқаси борасида шарҳ беришдан бош тортди, аммо мазкур иш тергов қилинаётганини билдирди.

Исмли очиқланмаган бола 2004 йилда Людвигшафенда Ироқлик жуфтлик оиласида дунёга келган.

У жиноий жавобгарлик ёшига етмагани туфайли унга қарши расмий айбловлар қўйилмаслиги айтилади.

Ўтган пайшанба куни Германия полицияси Ашафенбург шаҳридаги жамоатчилик биносига террор ҳужумини тайёрлашда гумон қилинган 15 ва 17 ёшли ўсмирларни ҳибсга олган.

Полиция уларнинг уйларида Исломий Давлат байроқлари ва тарғибот материалларини топган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар