Трамн Путинни мақтаб твит ёзди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption АҚШ-Россия алоқалари совуқлашган, аммо Трамп келиши билан яна илиқлашиши мумкин

АҚШ Президенти лавозимини эгаллаши кутилаётган Доналд Трамп Владимир Путинни америкалик дипломатларни чиқариб юбормагани учун олқишлади.

Пайшанба куни Президент Обама Россиянинг АҚШ сайловолди кампаниясига хакерлик ҳужумлари уюштирганини айтиб, 35 дипломати мамлакатни тарк этишини буюрганди.

Трамп Обаманинг бу қароридан норози бўлган.

"Кечитириб яхши иш қилди - унинг жуда ақлли эканини ҳар доим билганман", дея твит ёзди Трамп Путинга бағишлаб.

Москва хакерлик ҳужумлари қилганини рад қилди.

АҚШ пайшанба куни қуйидаги чораларни кўрди:

Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси ва Сан-Францискодаги консуллигидаги 35 дипломат "персона нон грата" деб эълон қилинди ва АҚШни ўз оилалари билан 72 соат ичида тарк этишлари буюрилди.

Россия махфий кучлари Нью-Йорк ва Мэрилендда фойдаланган икки идора ёпилади.

Тўққизта идора ва шахслар, хусусан икки Россия хавфсизлик агентликлари - ГРУ ва ФСБга қарши санкциялар киритилди.

Президент Барак Обама Россия ҳукумати Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтоннинг сайловолди кампаниясига кибер-ҳужумлар қилгани борасидаги иддаолар манзарасида чора кўришга ваъда берганди.

Клинтон кампанияси раҳбари ва Демократик Миллий Қўмита серверларидан ўғирланган электрон мактублар Викиликс вебсайтида чоп қилинганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар