Бағдодда худкушлик ҳужуми: 35 нафар қурбон

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Ироқ пойтахти Бағдодда худкуш ҳужумчининг мина ўрнатилган автоуловни портлатиб юбориши оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, 35 киши ҳалок бўлган, 61 инсон жароҳатланган.

Қурбонлар орасида 3 нафар полиция ходимлари ҳам бор.

Маҳаллий полициянинг айтишича, портлаш асосан шиалар яшайдиган Садр-сити мавзеъсининг одамлар билан гавжум минтақасида юз берган.

Портлаш учун масъулиятни "Исломий давлат" гуруҳи ўз зиммасига олган.

Гуруҳ ўтган шанба 28 кишининг умрига зомин бўлган иккита портлаш учун ҳам масъуллигини айтганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг