Трамп Россияда компромат борлигини рад этди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption АҚШ Хавфсизлик агентликлари Кремль Трамп ғалабаси учун курашганига ишонади

АҚШ матбуотида Доналд Трампга қарши компромат материалларни Россия махфий агентликлари қўлга киритгани ҳақида чиққан хабарларни Трампнинг ўзи "сиёсий ов" дея қоралади.

Тасдиқланмаган даъволарга кўра, Россия агентликларида Трампни уятга қўядиган маълумотлар бор.

Трамп ўз твиттер саҳифасида бу хабарлар мутлақо сохта ва сиёсий ов эканини ёзди.

Трамп чоршанба куни - президентлик курсисига ўтиришидан тўққиз кун аввал матбуот анжуманини ўтказиши кутилади.

Анжуман Трампнинг бизнес манфаатларидан сиёсий лавозимини қандай айри тутиши ҳақида бўлиши мўлжалланганди.

Аммо, афтидан аксар саволлар энди Россиядаги маълумотлар ҳақида бўлади.

Маълумотлар Трампнинг шахсига тегишли экани, ҳамда унинг президентлик кампанияси ва Москва ўртасидаги махфий мулоқотни ўз ичига олиши айтилади.

АҚШ Хавфсизлик агентликлари бу маълумотларни Трампнинг ўзи ва Барак Обамага тақдим қилганлари хабар қилинмоқда.

Аммо, АҚШ Хавфсизлик агентликлари бу хабарларни на тасдиқлади ё на рад этди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар