5 млн россиялик маоши $125 дан кам

Россия Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Бу эса, шунча сондаги Россия фуқаросининг бугун кун кечиришлари учун зарур бўлган расмий меъёрдан кам маош олишларини кўрсатади.

Россия пулига чаққанда, бу - 7.5 минг рублни ташкил этади.

Бу ҳақда Россия Бош вазири муовини Ольга Голодец расман маълум қилган.

Ольга Голодец мавжуд ҳолатни "ўзлари тўқнаш келтиб турган жиддий муаммолардан бири" сифатида тилга олган.

Ҳаёт кечиришлари учун зарур бўлган миқдордан ҳам кам маош олувчи фуқароларининг сони 5 миллион атрофида эканидан ўз афсусларини ҳам изҳор этган.

Аммо Россия Бош вазири муовини ўзининг шунча хавотир ва надоматларига қарамай, иш берувчилар қандай қилиб мавжуд меъёрни четлаб ўтишга муваффақ бўлишаётгани сабабларини очиқламаган.

Бунга одамларнинг ярим ставка ишлашаётгани ва ёки ноқонуний юмушларда банд эканликлари сабаб бўлаётгани ёки йўқлигини айтмаган.

Бутунроссия омма фикрини ўрганиш марказининг сўнгги сўрови эса, бугун 10 фоиз россияликнинг "келишув асосида"ги маошга ишлашларига далолат қилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи COURTESY

Янги сўров, бундан ташқари, 13 фоиз Россия фуқароси ўз иш ҳақларининг бир қисмини расман, қолганини эса, иш берувчининг ҳимматига қараб олишларини кўрсатган.

Иқтисодий масалаларга бағишланган илмий форумда чиқиш қилган Россия Меҳнат ва Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Максим Топилин "шу йилнинг куз ойларига бориб, мавжуд муаммога буткул барҳам бериш истагида" эканликларини баён қилган.

Россия Президенти Владимир Путин эса, бундан ҳали 2012 йили "яқин бир неча йилнинг ўзида" иш ҳақлари кун кечириш учун зарур меъёрга етказилишини ваъда қилганди.

Россияда минимал иш ҳаққи сўнгги бор 2016 йилнинг 1 июлида $115 долларидан $150 АҚШ доллари миқдорига оширилган.

Ўтган йил декабрь ойида Россия ҳукумати кун кечириш учун зарур бўлган меъёрни 9889 рубль ёки $165 АҚШ доллари этиб белгилаган.

2016 йилнинг январ ва сентябрь ойлари оралиғида Россияда ушбу меъёрдан паст даражада маош олувчи одамларнинг сони 20 миллиондан ортган.

Бундан икки йил бурун эса, Сочидаги форумда чиқиш қиларкан, Россия Бош вазири муовини Ольга Голодец мамлакатида "қашшоқлик даражаси" изчил равишда ортиб бораётганини баён қилган эди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг