Оролда Чор Россияси яратишмоқчи

Фото муаллифлик ҳуқуқи Wikimedia/Anton Bakov
Image caption Корчалон Баков ўтган йили Кирибати президенти Танети Мамау билан ҳам учрашган.

Тинч океанидаги Кирибати ороли ҳукумати ўз ҳудудида Чор Россиясини тиклашга уринаётган россиялик сиёсатчи таклифини кўриб чиқмоқда.

Россия Думасининг собиқ депутати Антон Баков Монархистлар Партиясини бошқаради.

У ҳозир Кирибатидаги ҳеч ким яшамайдиган учта оролда "Муқобил Россия" яратишга уринмоқда.

Янги Зеландия радиоси хабарларига кўра, мазкур лойиҳа учун россиялик сиёсатчи 350 миллион АҚШ доллари беришга тайёр.

Унинг рафиқасига кўра, "Путин тузумидан норози кўплаб россияликлар" бу ғояни қўллаб қувватлашмоқда.

Россияда подшолик 1917 йилги Большевик инқилоби натижасида ағдарилган.

Антон Баков эса сўнгги йиллари ана шу Чор Россиясини тиклашга уриниб келмоқда.

2011 йили у "Император Тахти" деган ҳеч ким тан олмаган ва бирон қарич ҳам ҳудудга эга бўлмаган "мамлакат" тузганди.

Унинг раҳбарини эса Император Николай Учинчи деб атайди.

Энди ана шу "давлат" учун замин истаётган кўринади.

Ўтган ҳафта Кирибати ҳукумати мулозими ўз ҳудудида Чор Россияси муқобилини қайта тиклаш таклифи ҳамон кўриб чиқилаётганини тасдиқлаганди.

Кейинроқ Кирибатининг собиқ президенти Тебуроро Тито ҳам ушбу лойиҳа орол давлатда сайёҳликни ривожлантириб, пул келтиради, деган.

Бироқ айримлар масалага эҳтиёткорона ёндашишмоқда.

"Иқлим исишига қарши курашиш учун Кирибати ҳукумати сармоя истаётганини тушунаман" - дейди маҳаллий академик Ситивени Ҳалапуа - "Лекин ҳозирги таклиф ғалати ва қўрқинчли".

Антон Баков илгари ҳам ўзининг "Муқобил Россия" лойиҳаси учун бошқа орол давлатлардан ер излагани, лекин муваффақият қозонмагани айтилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ