Трамп маслаҳатчисининг Россияга алоқаси текширувда

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Флинн 2015 йилда Путин билан ёнма-ён ўтиргани суратга олинган

Оқ уйнинг юқори даражали мулозимлари АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Флиннинг Россия билан алоқаларини текширмоқда, дея хабар қилади Рейтер.

Аввалроқ пайдо бўлган хабарларга кўра, истеъфодаги генерал-лейтенант Флинн Доналд Трампнинг президентлик лавозимини бошлашидан бир неча ҳафта олдин Россия элчиси Сергей Кисляк билан Москвага қарши санкцияларнинг бекор қилинишини муҳокама қилган.

Трамнинг сиёсий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Стивен Миллер Флинн ҳимоясига бирон бир баёнот билан чиқмаётгани истеъфодаги генералнинг мавқеи нақадар барқарор эканлигини шубҳа остига қўймоқда.

Майкл Флинн Сергей Кисляк билан декабрда телефон орқали суҳбатлашган.

Аммо, Флинн ва вице-президент Майк Пенс бу суҳбат давомида Россияга қарши санкциялар масаласи кўтарилганини рад этганлар.

Бироқ, Америка маъмуриятининг собиқ ва амалдаги тўққиз расмийси Washington Post газетасига Флинн ва Кисляк суҳбатида санкциялар масаласи кўтарилганини айтганлар.

АҚШ қонунларига кўра, хусусий шахслар мамлакатнинг халқаро сиёсатига аралашмаслиги керак.

Президент Трамп ҳали бу масала бўйича бирон фикр билдирмади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар