'ВИЧдан сақланмоқ учун хатна қилдиринг'

Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy
Image caption Қора Африка мамлакатларида эркакларни ёппасига суннат қилидириш кампанияси бир неча йилдан бери олиб борилади

Ҳисоб-китобларга кўра, 1.4 эркакни суннат қилиш билан Танзаниянинг ўзида 65000 дан 200000 гача инсонни ВИЧга чалинишдан асраб қолиш мумкин экан.

The Lancet журналининг ёзишича, дин арбобларини бу ишга аралаштириш муаммо ечими осонлаштиради.

Тадқиқот муаллифлари черков раҳбарларига хатна қилдириш ВИЧ юқишини олдини олиши ҳақидаги керакли маълумот бериш ва тушунтириш ишлари олиб боришлари учун уларни жамоалар ичига йўллаш лозимлигини таъкидлашган.

Айтилишича, бу тажриба Танзанияда қўлланилган ва натижада, суннат қилдирилаётган эркаклар сони ортган.

Мақола муаллифларига кўра, айнан дин арбобларининг аралашуви Қора Африка давлатларидаги хатна қилдириш дастурлари бир қисми бўлиши керак. Черков раҳбарлари жамоалар орасига кириб, саломатликни сақлаш йўлида қандай эҳтиёт чораларини борасида тарғибот олиб боришлари зарур.

2009 йил саломатлик масалаларини таҳлил қилувчи Cochrane маркази эркакларни хатна қилдириш орқали ОИТС, яъни СПИД хавфини 38-66% камайтириш мумкин деб топганди.

Натижада, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ВИЧ эпидемияси тарқалган мамлакатларда хатна қилдириш дастурларини йўлга қўйишини тавсия қилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Courtesy
Image caption Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига кўра, хатна қилинган эркакларга ВИЧ вируси юқиши 60% камаяди

2011йилдан 2016 йилга қадар Қора Африканинг 14 давлатида 20.8 миллион эркакни ёппасига суннат қилиш режаланган, аммо 2015 йилга қадар бор-йўғи 10 миллион киши хатна қилинган.

Сўнгги тадқиқот муаллифларига кўра, бунга хатнани диний нуқтаи назардан нотўғри англаш сабаб бўлган бўлиши мумкин. Масалан, айримлар суннат қилдиришни насронийлар динини ўзгартиришга уриниш сифатида кўришади.

Тадқиқотчилар айнан мана шу сабаблар боис дин арбоблари аралашуви ўта муҳимлигини урғулашади.

Улар қишлоқ жойларига бориб, жамоалар ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришади ва хатна қилдириш атрофидаги шубҳа-гумонларни тарқатишга ёрдам беришади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг