Ҳалол кабоб, Ислом ва сиёсат...

Кабоб Фото муаллифлик ҳуқуқи COURTESY

Ҳидлари шундоққина димоқларингизни қитиқлаб турган кабоб, жиззиллатиб қовурилган картошка қаламчалари ва аччиқина соус солинган "ҳалол емак қутиси" Австралияда йилнинг сўзи, деб топилибди.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Машҳур Маккуори изоҳли лўғати таснифида айни шу сўз одамлар орасида энг оммабопи ва ёки машҳури бўлиб чиқибди.

Сизни мунтазир қилмай, бир зумда ўраб, чирмаб қўлингизга тутқазилувчи бу каби ҳалол кабоблар эса, аллақачон Австралиядаги тезкор хизмат кўрсатувчи емакхоналарнинг кунда-шундалик таомига айланган.

Аммо ўтган йил бошқача бир ҳолат кузатилибди:

Ҳалол кабоб сиёсий баҳсу мунозаралар марказига тушиб, аксарият австралияликлар учун турфамаданиятлилик, бир қисм озчилик учун эса, мамлакатда Ислом дини таъсири кучайиб бораётганининг нохуш нишонасига ҳам айланибди.

Бунга эса, аксилисломий кайфиятдаги ўнг қанот сиёсатчи Паулин Ҳансоннинг ҳалол кабобни татиб кўриш таклифини рад этиши сабаб бўлибди...

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.