Озарбайжон президенти ўз хотинини вице-президент қилди

Сурат манбаси, Ivan Sekretarev/AP
Алиеванинг дабдабали ҳаёт, мода ва косметик жарроҳлик амалиётларига бўлган қизиқиши мазах қилинган
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ўз рафиқаси Меҳрибон Алиевани вице-президент лавозимига тайинлади.
Меҳрибон Бакиеванинг янги лавозимга тайинлангани президентнинг интернет саҳифасида эълон қилинди.
Илҳом Алиев нефтга бой Озарбайжонни отаси - собиқ президент Гейдар Алиев 2003 йилда ўлганидан бери бошқариб келади.
52 ёшли Меҳрибон Алиева - депутат, шунингдек, Гейдар Алиев жамғармасига раҳбарлик қилади.
Меҳрибон Алиеванинг хайрия тадбирлари Озарбайжон давлат матбуотида кенг ёритиб келинади.
Бироқ, инсон ҳуқуқлари фаоллари Президент Алиевнинг хур фикрли журналистлар ва мухолифатга босими, ҳамда давлат идораларидаги коррупцияни қаттиқ қоралайдилар.
Сентябрь ойида жаноб Алиев референдум ўтказиб вице-президент лавозимини ташкил қилди ва президентлик муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтирди.
Ўтган йил матбуотга сирқиб чиққан АҚШ дипломатик ҳужжатларида Меҳрибон Алиева депутат бўлишига қарамай, сиёсий масалалар борасидаги маълумоти ночор экани айтилган.
Бу ҳужжатларда унинг дабдабали ҳаёт, мода ва косметик жарроҳлик амалиётларига бўлган қизиқиши мазах қилинган.
Унинг отаси Ариф Пашаев Озарбайжоннинг энг бадавлат тадбиркорларидан биридир.
Меҳрибон ва Илҳом Алиевнинг уч фарзанди бор.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг