Жанубий Корея янги Президент сайламоқда

Сайловда 13 номзод иштирок этмоқда
Сурат тагсўзи,

Сайловда 13 номзод иштирок этмоқда

Собиқ давлат раҳбари коррупцияда айбланиб шов-шувли тарзда лавозимдан озод қилингач, Жанубий Кореяда янги Президент сайланмоқда. Сайловда либерал Мун Жа Ин қўли баланд келиши кутилмоқда. Унга марказчи Ан Чеёл Су етарли рақиблик қилиши мумкин.

Сайлов мамлакатда иқтисодий ноаниқлик ҳукм сураётган ва қўшни Шимолий Корея билан муносабатлар ўта таранглашган бир вақтда жамоатчилик диққати марказида турибди.

Мун Президент этиб сайланса Шимолий Корея билан алоқаларни кучайтиришни ваъда бермоқда. Собиқ Президент Пак Кин Хе даврида алоқалар деярли узилиб қолганди.

Кузатувчилар овоз берувчилар сони кўп бўлишини тахмин қилмоқда. Сайловчилар қаторига кўплаб ёшларнинг ҳам қўшилиши кутилмоқда. Президентликка 13 киши ўз номзодини қўйган.

Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан 20:00 да ёпилади ва шунданг сўнг ғолиб номи маълум бўлади.

Сурат тагсўзи,

Асосий номзодлардан Мун турмуш ўртоғи Ким Жёнг Сук билан овоз берган

Иш ва ақча

Барча номзодлар Осиёда тўртинчи ўринда турувчи Жанубий Корея иқтисодини ҳимоя қилишга, ёшлар орасида ишсизликка барҳам беришга ваъда бермоқда.

Ваъдалар орасида Жанубий Корея сиёсий жамиятидаги хосликни тийиш ва иқтисодда ҳукмрон оилавий юритиладиган йирик ширкатларни ислоҳ қилишлар ҳам бор.

Бироқ Корея ярим оролида сўнг ҳафталар ичида вазиятнинг таранглашиши миллий хавфсизликни сайловнинг муҳим жиҳатига айлантирган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМ каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ - BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг