‘Эркаклар сперматозоиди камаймоқда, инсоният қирилиб кетиши мумкин’

Сурат манбаси, Science Photo Library
Ўтган 40 йил ичида ривожланган давлатларда эркакларнинг сперматозоидлари икки баробарига камайиб кетган.
Олимларнинг огоҳлантиришича, бу каби ҳолатнинг олди олинмаса, инсоният йўқ бўлиб кетиши мумкин.
Бу каби хулосага Қуддусдаги Яҳудий университети олимлари келишган.
Улар Европа, Австралия, Янги Зеландия ва Шимолий Америкада 200 та тадқиқот ўтказишган.
Олимларга кўра, Осиё, Африка ва Жанубий Америкада бу муаммо у қадар долзарб эмас.
Лекин, шунда ҳам, улар бу борада қатъий ишончда эмасликларини айтишган.
Олимларга кўра, сўз айни шу ҳудудлар ҳақида кетганда, қўлларида етарлича маълумотлар бўлмаган.
Шу боис ҳам, бу қитъа эркакларини ҳам катта эҳтимол билан худди шундай "тақдир кутмоқда".
Уларнинг айтишларича, бунинг олдини олиш учун, албатта, нимадир қилиш лозим.
"Дейлик, кимёвий моддалар истеъмолига ҳушёрроқ туриш. Ортиқча вазн ва чекишга қарши курашни давом этдириш керак".
Бошқа олимлар ҳам Қуддусдаги ҳамкасбларининг ишларини юқори баҳолашган.
Аммо ораларида улар ўз хулосаларида бироз шошқалоқлик қилишмадимикан, дегувчилари ҳам топилган.
Яъни, бу каби қарашда бўлган олимларнинг наздларида, бу - олдинга қўйилган йирик бир қадам, аммо мавзу янада чуқурроқ ўрганилиши керак.
Сперматозоидлар сони нега камайиб бораётгани сабаблари эса, фанга ҳануз тўлиғича маълум эмас.
Аммо елим ва ўғитлар таркибига кирувчи кимёвий моддалар, семириш, чекиш, стресс ва камҳаракатлилик айни муаммога етакловчи айрим омиллар сифатида кўрилмоқда.
Bi-bi-si O'zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog'lanishni istasangiz, telefonimiz: +44 78-58-86-00-02