Покистон Бош вазири фарзандлари иши сабаб истеъфога чиқарилди

Сурат манбаси, Getty Images
Покистон Олий маҳкамаси Навоз Шарифга нисбатан суриштирув ишлари бошлашни тавсия қилган
Покистон Бош вазири оиласидаги коррупцион жиноятлар туфайли истеъфога чиқарилди. Покистон Олий маҳкамаси Навоз Шарифни истеъфога чиқариш бўйича ҳукм чиқарди. У парламентда аъзоси сифатида ҳам имтиёзлардан маҳрум қилинди.
Ҳукм беш ҳакам томонидан бир овоздан маъқулланган. Судялардан бири Навоз Шариф Покистон парламенти аъзо ҳам бўлиб қолмаслигини маълум қилган.
Олдинроқ Навоз Шариф болаларининг исмлари 2015 йили "Панама ҳужжатлари" номли ишда бўй кўрсатганди. Матбуотда Бош вазир фарзандларининг офшор ширкатлар билан боғлиқлиги ҳақида маълумот чиққан.
Жума куни маҳкама Покистон Молия вазири Муҳаммад Исҳоқ Дорни ҳам вазифасидан четлатиш ҳақида ҳукм чиқарган. У Навоз Шариф ҳукуматида энг таъсирли мулозимлардан бири ҳисобланган.
Бундан ташқари маҳкама Миллий аксилкоррупция қўмитасидан Шарифга нисбатан коррупцион айбловларга боғлиқ янги суриштирув ишларини ўтказишни сўраган.
Маҳкама жараёни бошланишидан олдин пойтахт Исломободда кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилган.
Сурат манбаси, Reuters
Мухолифат маҳкама қарорини олқишлар билан кутиб олган
Сурат манбаси, EPA
"Жамоати Ислом" гуруҳи раҳбари Сирожул Ҳақ (чапда) мухолифат тарафдорларига ширинликлар улашмоқда
"Панама ҳужжатлари"дан маълум бўлишича, Навоз Шарифнинг қизи ва икки ўғлига офшор компаниялар рўйхатдан ўтказилган. У орқали Лондонда ҳашаматли уй-жой сотиб олинган. Суд айнан мана шу эпизодни кўриб чиққан.
Навоз Шариф барча айбловларни рад этган. Маълумот сиздирилишини унга ва оиласига "сиёсий мақсадларда" қарши бўлган одамларнинг иши эканлигини таъкидлаган.
Иккинчи уринишда...
Олий маҳкама Бош вазирни шу йилнинг апрел ойида ҳукуматдан кетказишга ҳаракат қилиб кўрганди. Бироқ ҳакамлар Бош вазирнинг коррупция алоқадорлигини исботловчи далиллар уни истеъфога чиқаришга етарли эмас, деган хулосага келган эди.
Навоз Шариф 2013 йилда Покистон Бош вазири лавозимида иш бошлаган. Олдин у 1990-1993 ва 1997-1999 йилларда ушбу лавозимда ишлаган.
"Панама ҳужжатлари" икки йил олдин Журналист-тадқиқотчилар халқаро консорциуми томонидан чоп қилинганди. У Панамада жойлашган Mossack Fonseca фирмасига оид бир неча миллион ҳужжатни қамраб олган. Фирма дунёга машҳур шахслар ва сиёсатчиларнинг офшор ҳисобларига хизмат қилган.
Ҳужжатларда ФИФА амалдорларидан тортиб, актриса Эмма Уотсон, Исландия, Британия Бош вазирларига номдор номлар бор эди.
- Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Шаккоклик-ўлимга лойиқ гуноҳми?
Покистонда университет талабасини оломон шафқатсизларча уриб ўлдирди. Талаба шаккокликда гумон қилинган эди ва бу қотиллик Покистонни ларзага солди. Мамлакатда шаккоклик учун кескин ва баҳсли қонунлар бор. Талабанинг ўлими Покистондаги қонунчиликда ислоҳотларга сабаб бўлиши мумкинми?