Роҳинга мусулмонлари қирғини бўлмаган гапми?

Image caption Мянмар ҳукумат кучлари Роҳингаларни ҳимоя қилиш ўрнига уларни ўлдириб, уйларига ўт қўйгани айтилади.

Мянмарнинг амалдаги раҳбари Ау Сан Си Чи хоним Роҳинга мусулмонлари қирғин қилинаётгани ҳақидаги сўнгги хабар, сурат ва тасвирларни сохта, деб чиққан.

Мянмар раҳбари айни аксларни "уруш истаётган террорчиларнинг иши" деб атаган.

Бу борадаги видеолавҳамизни кўринг.

Аммо охирги икки ҳафта ичида 123 минг Роҳинга мусулмони зўравонликдан Бангладешга қочиб ўтди.

Мянмар ҳукумати эса мусулмонларнинг ҳақиқий аҳволини кўришни истаган БМТ ходимларига виза бермади.

Сўнгги кунлари дунё бўйлаб Роҳинга мусулмонлари фожеаси борасида кўп гапирилмоқда.

Айримлар Ау Сан Су Чига берилган тинчлик учун Ноблеь мукофоти қайтариб олиниши керак, чунки унинг ҳукумати Роҳинга мусулмонларини ҳимоя қилмаяпти, деб айтишмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ