Малайзия: мадрасада ёнғин, ўнлаб қурбонлар бор

Мадраса Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Машъум ҳодиса пайшанба куни тонгда Малайзия пойтахти Куала Лумпурдаги қизлар мадрасасида келиб чиққан.

Ёнғин натижасида йигирмадан ортиқ талаба ва мударрис қурбон бўлишган.

Хабарларга кўра, ёнғин маҳалида қурбонлар мадраса ётоқхонасида қамалиб қолишган.

Бунга ётоқхона деразаларига панжаралар ўрнатилгани сабаб бўлган.

Ёнғин манзаралари акс этган видеолавҳага мана бу линк орқали кириш мумкин.

Россия: ёнғин қурбонлари барчаси ўзбекистонлик экани тасдиқланди

Москвадаги ёнғинда етти меҳнат муҳожири ҳалок бўлган

Масъулларга кўра, "бунақаси Малайзиянинг бу яқин 20 йиллик тарихида кузатилмаган".

Пойтахт полициясининг маълум қилишича, қурбонларнинг аксарияти 13-17 ёш оралиғида бўлган талаба қизлардир.

Ўн нафар жабрдийда эса, касалхонага етказилган, улардан ярмига яқинининг аҳволи оғир экани айтилади.

Масъуллар ҳануз ёнғин сабабини ўрганишмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар