Фото: Лондондаги "Парсонс-грин" метро бекатидаги портлашдан сўнг

Лондондаги "Парсонс-грин" метро бекатидаги портлаш оқибатида 22 инсон жабрланган. Жароҳатланган инсонларнинг ҳаёти хавф остида эмас, демоқдалар шифокорлар. Полиция тахминига кўра, қўлбола бомба портламай қолган. Акс ҳолда қурбонлар сони кўп бўлиши мумкин эди, дейди полиция. Полиция ҳодисани террорчилик хуружи деб таснифлади.

Лондон полицияси бошлиғи ўринбосари Марк Роули айтишича, қўлбола портловчи мослама ишга тушиб кетгани оқибатида портлаш рўй берган. Би-би-сига маълум бўлишича, портловчи моддада таймер бўлган.

Полиция ходимлари Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Портлашдан кейин метро бекати полиция томонидан ўраб олинди - махсус хизматлар бошқа портловчи модда бор-йўқлигини текширдилар.

Поезд Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш поезд станцияга яқинлашаётган пайтда рўй берган.

Станция яқинида Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Станция атрофи ҳам ўраб олинган, ҳодиса жойида криминалистлар ишлашни бошлаганлар.

Полиция ходими Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Ҳодиса жойида қуролланган полиция ходимлари навбатчилиги йўлга қўйилган.

Кинолог искович ит билан Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Кинологлар искович итлар билан метро бекати атрофида ҳам портловчи моддаларни изладилар.

Жароҳатланган қиз тиббиёт ходими билан бирга Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Шифокорларнинг сўзларига кўра, жароҳатланганларнинг ҳаётига таҳдиди йўқ.

"Парсонс-грин" метро бекати Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Поезд Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Станциядан чиқиш жойи (гувоҳ фотосурати):

"Парсонс-грин" Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

.

Алоқадор мавзулар