Навальнийга Алишер Усмонов "ҳадяси" даъвосини ўчириш буюрилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP/reuters/getty
Image caption Усмонов ва Навальний можароси давом этмоқда.

Москва суди мухолифатчи Алексей Навальнийга қарши "Соцгоспроект" жамғармаси томонидан топширилган шикоятни қондирди.

Суд ҳукмига кўра, Навалний ўзининг Коррупцияга қарши кураш жамғармаси (ФБК) томонидан олиб борилган терговнинг Алишер Усмонов ҳақидаги қисмини ўчириб ташлаши керак.

Навальний даъвосига кўра, Алишер Усмонов "Соцгоспроект"га қиймати 5 миллиард рублга тенг саройни ҳадя қилган, аммо бу аслида Россия Бош вазири Дмитрий Медведевга берилган пора бўлган.

"Соцгоспроект"га Медведевнинг курсдоши Илья Елисеев раҳбарлик қилади. Ушбу компания судга ўз обрўси ҳимоя қилинишини сўраб арз қилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи YouTube/Navalny
Image caption "Он вам не Димон" фильмидаги сарой

Суд ҳукмига кўра, "Он вам не Димон" фильмининг Усмонов ҳадя қилган сарой ҳақидаги қисми 10 кун ичида ўчириб ташланиши керак. Суд, шунингдек, муаллифларга бу даъво бўйича раддия бериш мажбуриятини юклади.

Ўз Твиттер саҳифасида Навальний бундай қилмаслигини айтди, адвокати эса суд ҳукми устидан арз қилишини билдирди.

Усмонов Навальнийга қарши: даҳанаки жанг

Алишер Усмонов Медведевга пора берганини рад этди

Усмонов Навальнийга қарши: даъво маҳкамада

Алоқадор мавзулар