Бангладеш соҳилида Роҳинга болалари чўкиб кетди

Соҳилга бир неча метр қолганида кема ағдарилган. Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP/Getty Images
Image caption Соҳилга бир неча метр қолганида кема ағдарилган.

Бангладеш полицияси хабар тарқатишича, Роҳинга мусулмонлари ўтирган кема соҳилга бир неча метр қолганда ағдарилгани оқибатида 9 бола ва 5 аёл чўкиб ҳалок бўлган.

Полиция камида 14 киши ҳалок бўлгани маълум демоқда.

Ракхайн вилоятидаги оломон кўмак юклари ортилган кемага ҳужум қилган

БМТ: Роҳингаларга қарши амалиёт этник қирғиндир

Аун Сан Су Чи Роҳингалар борасида сукутини бузди

Кема ҳалокатида тирик қолган гувоҳ қолганларнинг айтишларича, кема Бангладешнинг Кокс Базар шаҳри соҳилига яқинлашиб қолганда кема нимагадир урилган ва ағдарилган.

"Улар кўз ўнгимизда чўкиб ҳаётдан кўз юмишди. Бир неча дақиқадан кейин тўлқинлар жасадларни қирғоққа чиқариб ташлади", дея ҳикоя қилган соҳилга яқин жойда дўкондорлик қиладиган Муҳаммад Соҳил.

Ушбу нохуш хабар БМТ ҳайъатининг Ракхайн штатига сафари Мянмар расмийлари томонидан тўхтатиб қўйилган пайтга тўғри келган.

БМТ вакилининг Би-би-сига айтишича, дастлаб Мянмар расмий мулозимлари Ракхайнга сафар бекор қилингани сабабини тушунтирмаганлар.

Кейинроқ эса гўё об-ҳаво ёмонлиги важ қилиб кўрсатилган, сафар кейинги ҳафтада амалга оширилиши айтилган.

Бугунга келиб Мянмарни ташлаб қочишга мажбур бўлган Роҳинга мусулмонларининг сони ярим миллион - 500000 кишидан ошди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ