Гиннес: Ҳа, тили узунликда Моучига етадигани топилмади

Моучи Фото муаллифлик ҳуқуқи video

Сенбернар Моучи тилининг узунлиги ўзиям 20 сантиметрча келади.

Шимолий дакоталик "оиласи" уни олти ярим йилча бурун асраб олишган.

Айнан узундан узун тили сабаб, Моучи яқинда Гиннес рекордлар китобига кирган.

Итининг бу каби "ютуғи"дан соҳибаси Карла Рикертнинг боши осмонда.

Айнан узун тили сабаб, ҳамма нарса ёпишиб қолувчи оғзи ва тинимсиз оқувчи сўлагини тозалайвериб, чеккан шунча заҳмати бесамар кетмаган.

Гиннес рекордчиси Моучи билан сиз ҳам танишинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар