БМТ: 15000 Роҳинга ҳаддан зиёд мушкул аҳволда

Роҳинга қочқинлари Фото муаллифлик ҳуқуқи UNHCR

БМТнинг Қочқинлар агентлиги Мянмар-Бангладеш чегарасида "қамалиб қолган" 15000 атрофида Роҳинга мусулмонларининг аҳволи ўта аянчли экани ҳақида баёнот тарқатган.

Агентлик чегарада дрондан тасвирга олинган видеони тарқатган.

Видеони YouTubeда томоша қилинг

БМТ Қочқинлар агентлиги ходимлари сўзларига кўра, Мянмар ҳудудида ҳамон отишма овозлари эшитилмоқда, мусулмонлар Бангладеш ҳудудига ўтишга интилмоқдалар.

Роҳинга қочқинларининг сони 582000 дан ошмоқда.

Бангладешдаги қочқинлар лагерларида эса фавқулодда вазият юзага келмоқда, бунча кўп одамни озиқ-овқат, ичимлик суви, дори-дармон ва кўрпалар билан таъминлаш имконсиз бўлиб бормоқда.

БМТ Қочқинлар агентлиги яна бир бор дунё ҳамжамияти эътиборини Роҳинга мусулмонлари фожеасига қаратмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02