Мода: Рамзан Қодиров қизининг коллекцияси Москва элитасини ‘лол қилди’

Рамзан Қодиров Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy

Айшат Қодирова ўзининг исломий уст-бошлардан иборат янги коллекциясини Москва модалар ҳафталиги доирасида намойиш қилди.

Чеченистон президентининг тўнғич қизи Грознийдаги "Firdaws" модалар уйининг соҳибаси бўлади.

Хабарларга кўра, "Тоғ марвариди", деб номланган бу коллекциядан 50 га яқин либос ўрин олган.

Видеони BBC O'zbekнинг YouTube каналида томоша қилинг

Уларнинг барчаси хотин-қизлар учун мўлжалланган.

Россиянинг казо-казолари микрофон қаршисида ўз "ҳайратлари"ни изҳор этган бу кийимларнинг баҳоси очиқланмаган.

Аммо "Firdaws" модалар уйининг Чеченистон пойтахтида жойлашган дўконидаги нархлар 2-3 минг АҚШ долларидан бошланиб, бир неча юз минг АҚШ долларигача боради.

Янги коллекция намойишига ташриф буюрган Ольга Бузова, Валерия ва Иосиф Пригожинда исломий бу либослар қандай таассурот қолдирди?

Би-би-си Рус Хизмати уларни суҳбатга тутиш ва бу ҳақдаги жавобларини олишга муваффақ бўлган.

Рамзан Қодиров Ўзбекистонга сафар қилмоқда

Рамзан Қодиров яна ҳижобни ҳимоя қилди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02