Netflix Кевин Спейси билан шартномасини бекор қилди

Кевин Спейси Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP/Getty

Netflix "Картадан ясалган уй" сериалида бош роллардан бирини ўйнаётган актёр Кевин Спейси билан шартномасини бекор қилди. Бунга актёрнинг ҳамкасбларига жинсий тажовуз қилгани ҳақидаги даъволар сабаб бўлган.

Netflix бу ҳафта "Картадан ясалган уй" сериалини тасвирга олиш ишларини номаълум муддатга тўхтатди. Спейси унда бош роллардан бирини ўйнарди ҳамда ижрочи продюсер эди.

Энди эса ширкат актёр билан ҳар қандай ҳамкорликни тўхтатишини маълум қилди.

Нодира Мюррей: "Кино саноатида сексизм кучли бўлиб қоляпти"

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Бу кино дунёда энг арзонидир. Чипта унда етти ярим центдир.

"Netflix Кевин Спейси билан "Картадан ясалган уй"ни тасвирга олишда давом эттиришда иштирок этмайди. Яна Кевин Спейси актёр ва продюсер сифатида қатнашаётган "Гор" фильмини олишни тўхтатамиз", дейилади компания чиқарган хабарда.

Жума куни ОАВ Британ полицияси Спейсига нисбатан жинсий тажовуз бўйича ишни кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.

Sun газетаси жиноят содир этилган вақти 23 ёшда бўлган эркак киши Спейси устидан сешанба куни мурожаат қилганини ёзди.

Лондон полицияси 2008 йил содир бўлган ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари кетаётганини тасдиқлади. Бироқ гап Спейси ҳақида бораётганига аниқлик киритмади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Акётр Энтони Рэпп Кевин Спейсининг унга тажовузи чуқур руҳий из қолдирганини айтган

Sun нинг ёзишича, исми ошкор қилинмаётган эркак ухлаб ётганида Спейси у билан жинсий яқинлик қилганини айтган.

Спейси атрофидаги можаролар америкалик акётр Энтони Рэпп унга нисбатан жинсий тажовуз бўлганини айтганидан сўнг авж олди.

BuzzFeed нашрига гапирган Рэпп 1986 йили, унинг ёши 14 да бўлганида Кевин Спейси бола билан жинсий яқинлик қилишга уринганини айтган.

Спейси 30 йил олдинги ушбу ҳодисанини эслай олмаслигини айтиб, ўзининг гомосексуаоист эканлигини тан олганди.

Бироқ унинг тан олиши Америка гейлар жамиятининг ғазабига сабаб бўлди.

Кейинчалик Си-эн-эн "Картадан ясалган уй" сериали тасвирга олиш майдончаси Спейсининг доимий жинсий тажовузлари сабаб "заҳарли" жойга айланиб қолганини хабар берди.

Телекомпания исмини ошкор қилишни истамаган 8 актёрдан Спейси томонидан жинсий тегажоқлик бўлганини айтди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар