Президент Трамп: "Техасдаги ҳужумчи руҳий хаста"

Ҳужумчининг нима сабабдан қотиллик содир этгани номаълум Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Ҳужумчининг нима сабабдан қотиллик содир этгани номаълум

Дональд Трамп Техасдаги отишмага изоҳ бераркан уни мамалакатдаги қуролларни эркин сотишга боғламаслик кераклигини урғулаган. У Америкадаги руҳий хасталиклар билан боғлиқ муаммолар бу каби хунрезликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётганни айтган. Маҳаллий матбуот ҳужумчини диндорларни ёмон кўрган атеист бўлганини ёзмоқда.

"Мамлакатимизда руҳий хасталиклар билан боғлиқ жуда ҳам кўп муаммолар бор, бу у (ҳужум) қуроллар сотилиши билан боғлиқ эмас", деган Трамп Осиё давлатларига қилаётган сафари давомида.

Якшанба куни АҚШнинг Техас штатидаги баптистлар черковида қуролли шахснинг ўт очиши натижасида камида 26 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган.

Ҳодисага террорчилик ҳужуми деч тасниф берилмаган.

Маҳаллий аҳоли вакиллари жиноятчини қувиб етишган ва уни қуролсизлантиришган.

Техасдаги ҳужумда икки америкаликнинг ўзини қаҳрамонларча тутгани айтилмоқда. Улардан бири Жонни Лангендорфф маҳаллий Ksat.com телеканалига бошқа эркаклар билан гумондорнинг орқасидан қувганини айтиб берган.

"Ўқ овозлари эшитилган чорраҳага келдим. икки одамнинг отишаётганини кўрдим, биттаси шу ерлик эди. У жуда ҳам хавотирланган ҳолда, қўлида қурол билан машинам олдига югириб келди. Нима бўлганини қисқа қилиб тушунтирди. Машинамга ўтирди, шунда мен ҳаракат қилиш кераклигини тушундим", дейди Жонни.

Унинг айтишича, икковлон ҳужумчининг машинаси ортидан соатига 150 км тезлик билан қува бошлаган. Қувиш ҳужумчи машина бошқарувини йўқотгунга қадар давом этган.

"Полиция етиб келгунча биз уни нишонда ушлаб турдик", деган у.

Ҳужумчини яна ким қувгани ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас,

Гумондор ҳужумчи машинасида ўлик ҳолатда топилган. Унинг номаълум шахслар билан отишмага киришганда олган жароҳатлари натижасида ёки ўзини отиб ҳалок бўлгани номаълум.

Машинада кўп қурол топилган.

Ҳужумчини қувган Лангендорффнинг Facebookдаги саҳифаси миннатдорчилик ва қўллаб-қувватланган изоҳларга тўлиб тошган.

Черков жамоасига ҳужум қилган шахс ҳақида полиция, фақат унинг ёш ва оқ танли америкалик эканлигини айтмоқда.

Бироқ Америка матбуоти унинг исми ва ёшини ҳам ёзмоқда. Девин Патрик Келли, 26 ёшда.

Патрик Келли 2014 йили хотини ва боласига жисмоний зўравонлик қилишда айбланган ва ҳарбий хизматдан истеъвога чиқарилган.

Жиноят сабаблари ҳозирча номаълум. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Келли диндорлар ва черковдагиларга нисбатан душманона кайфиятда юрган атеист бўлган. У бир неча маробата насроний дини ҳақида кескин фикрлар билдирган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи TWITTER/MAXMASSEY
Image caption Ҳужум содир бўлган черков

Якшанба куни Техас штатидаги Садерланд-Спрингс шаҳарчасидаги баптистлар черковидаги отишма натижасида камида 26 киши ҳалок бўлган.

Ҳужум қилувчи винтовка билан қуролланган бўлган.

Уилсон округи полиция комиссари Алберт Геймз ҳужумчи ҳодиса жойини машинада тарк этганини ва кейинчалик унда ўлик ҳолда ётганини тасдиқлади.

Штат губернатори Уилсон Алберт ҳодисани Техас штати тарихидаги энг қонли оммавий қотиллик деди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар