Чақалоқ ўлик туғилди деган докторлар ишдан ҳайдалди

Nurse Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Эгизларнинг тўнғичи ўлик туғилгани учун иккинчисини ҳам шифокорлар ўлик туғилди, деганлар шифокорлар.

Ҳиндистонда чақалоқ ўлик туғилди деб ота-онасига берган, бироқ кейин "тирилган" чақалоқ ҳодисаси туфайли хусусий шифохонанинг икки шифокори ишидан айрилганлар.

Max Hospital пойтахт Деҳлида жойлашган.

30 ноябрь куни бир аёлнинг кўзи ёриган.

Она қорнидаги эгизакларнинг биринчиси ўлик туғилган.

Орадан бир неча соат ўтганидан кейин иккинчи ўғил бола дунёга келган.

Шифокорлар иккинчи чақалоқни ҳам ўлик деб эълон қилганлар ва ота-онасига берган.

Ҳиндулар урф-одатига кўра чақалоқни ёқишга қарор қилганлар.

Чақалоқларни ёқишга тайёргарлик кўраётган пайтларида икки чақалоқни шифокорлар солиб қўйган пластик сумка қимирлаётганини кўришган.

Чақалоқ бобосининг кўзларига кўра, пластик сумкани олиб уйларига яқин шифохонага чопишган.

У ерда эса чақалоқлардан бири тирик эканини айтишган.

Ушбу ҳодиса бутун Ҳиндистонда ғазабларни қўзғади, шундоқ ҳам қиммат тиббий хизматларнинг сифати ҳақидаги баҳсу-мунозараларга сабаб бўлди.

Хусусий Max Hospital баёнот тарқатган ва чақалоқ ўлик деб эълон қилингани ҳодисаси юзасидан текшириш ўтказганини маълум қилган.

Текширув якунига асосланиб айбдорларга нисбатан "қаттиқ чора кўрилгани"ни эълон қилган хусусий шифохона.

Айни пайтда ҳукумат бошлаган текшириш ҳамон давом этаётгани хабар қилинмоқда.

Бу охирги вақтда болалар ўлими билан боғлиқ иккинчи ҳодиса бўлган.

Ўтган ой бир қизалоқ денге иситмасидан вафот этган, ота-онасининг айтишича эса шифокорлар даволаш учун роса кўп пул олишган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Алоқадор мавзулар