Мактаб директорларини дўппослаган ҳоким жиноий жавобгарликка тортилмайди

Мактаб директорларини дўппослаган ҳоким жиноий жавобгарликка тортилмайди

Пахта мавсумида мактаб, коллеж директорларини сўкиб, калтаклаган Сайхунобод туман ҳокимига нисбатан жиноий иш қўзғатилмади. Носиржон Эгамбердиев ишини Бош прокуратура ўз назоратига олган эди. Ҳуқуқ тартибот идораси мактаб директорлари калтакланишида жиноий аломатлар топмаган.

Ўқитувчиларни уриш ҳолати Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 82 - моддаси 2- банди бўйича ёпилган.

Унда "Реабилитация учун асослар: унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса", дейилади.

Бош пурокуратура назоратига олинган ишда жиноят таркиби топилмаган.

Прокуратура яна бир сўконғич, Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев иши бўйича ҳам текширув ишларини бошлаган.

Сурат манбаси, Eltuz.com

Сурат тагсўзи,

Сайхунобод ҳокимига Элтуз чизган карикатура

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002