Ҳиндистон: Олти яшар қизалоқ зўрланди, ўлдирилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ҳиндистон полицияси бир неча кишини Ҳаряна штатидаги машъум қотиллик юзасидан сўроқ қилмоқда.

Олти яшар қизалоқ зўрланган ва кейин қийноққа солингани айтилмоқда.

Унинг жасади якшанба куни уйи яқинида топилган.

Тахмин қилинишича, ухлаб ётган қизалоқни 8 декабр куни ўғирлаб кетишган.

Ҳиндистон: Янги йилда аёллар таҳқирланди

Бор-йўғи 10 ёшда, жинсий зўрланган, ҳомиладор, чорасиз...

Унинг танасидаги қийноқ изларидан аксарият ҳиндистонликлар даҳшатга тушишган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи MANOJ DHAKA
Image caption Машъум қотиллик

Би-би-си Ҳинд хизмати билан суҳбатда қизалоқнинг онаси "орадан 24 соат ўтди, аммо полиция ҳеч кимни қўлга олмади", деб айтди.

Полиция унинг турмуш ўртоғи қариндошларидан уч кишини ушлаган, аммо қотиллик юзасидан ҳеч кимни ҳибсга олмаган.

Ҳукумат айни масалада махсус тергов гуруҳи ташкил қилган.

Маҳаллий фаоллар, оддий одамлар ва сиёсий раҳбарлар ҳам бу қишлоқда йиғилиб, ўз норозиликларини изҳор этишган.

Қизалоқнинг оиласи федерал полиция махсус тергов бошлашини талаб қилмоқда.

Уларга кўра, маҳаллий полиция айни масалада ишончли эмас.

Қизалоқнинг отаси у ўғирлаб кетилган пайтда ишда эканини айтган.

Она тонгда уйғонганида қизларидан бири йўқлигини сезиб қолган.

Бу оила Ҳарянадаги ҳовлилардан бирида тўртта бошқа оила билан бирга яшаган.

Полицияга кўра, қизалоқни зўрлаган ва ўлдирганлар қўшни хароб маҳаллаларда яшаган бўлиши мумкин.

Ҳиндистонда хотин-қизларга нисбатан жинсий зўравонлик сўнгги йилларда кун тартибига чиққан энг долзарб муаммоларидан бири саналади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Алоқадор мавзулар