Бунақаси кузатилмаган: Кобулда ўзбекча плакатлар пайдо бўлди

Фазл Аҳмад Ёлғуз Фото муаллифлик ҳуқуқи video

Афғонистон Миллий Таъминот идораси бунга ўхшаш ташаббус билан чиққан мамлакатдаги биринчи ташкилот бўлган.

Мазкур идорага бундан 3 йил бурун шахсан президент Муҳаммад Ашраф Ғани томонидан асос солинган.

Видеони BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.

Президент Ғани Афғонистон давлат идораларида "чуқур илдиз отган" коррупция ҳолларига барҳам бериш учун бу ишга қўл ургани хабар берилган.

Мазкур идоранинг айнан Афғонистон Президент саройи қошида фаолият юритиши сўнгги янгиликнинг аҳамиятини янада кучайтирган.

Плакатлар огоҳлантирувчи мазмунда бўлиб, аҳолини коррупцияга қарши баҳамжиҳатликда курашга ундашни мақсад қилган.

Коррупция Афғонистон қаршисида турган учта энг асосий муаммодан бири бўлгани ҳолда, миллатпарастлик, йилларки, Афғонистон азоб чекиб келаётган оғриқли мавзулардан бири бўлиб келади.

Фоторепортаж: Шундоққина чегаранинг нариги ёғидаги ҳаёт...

Афғонистонда ўзбеклар камситилмоқдами?

Афғонистон ва ўзбеклар

Афғонистонда ўзбеклар мавқеи секин-аста ошиб бораётгани кўзга ташланади ва бу сўнгги ўн йиллик ўзгаришлари маҳсулидир.

Афғон ўзбеклари яқин тарихда кузатилмаган ҳуқуқларга эга бўла олдилар.

Ўзбек тили шимолда расмий мақом олди, мактабларда ўзбек тили ва адабиёти дарслари ўқитилмоқда.

Ўзбекчада матбуот ва телерадио барномалари бошланди, китоблар чиқмоқда, шаҳарларда Бобур, Амир Тимур ва Алишер Навоий номида боғлар, кўчалар ҳамда даҳалар пайдо бўлди.

Парламент вакиллари, давлат мулозимлари ва ё мамлакатнинг бадавлат ишбилармонлари орасида ўзбеклар сони тобора ортмоқда.

Ҳали ўтган асрнинг 70-йиллари Совет тадқиқотчилари Афғонистон аҳолиси 16 миллион бўлган бир пайтда, у ерда 2 миллионга яқин ўзбек яшайди, деб ёзишганди.

Бугун Афғонистон нуфузи 27 миллион дейилади, аммо ўзбеклар сони негадир бир ярим миллион, деб таъкидланади.

Бироқ бу мамлакатда барчага ҳам хуш ёқадиган ҳолат эмаслиги кузатилса-да, Афғонистон Миллий Таъминот идораси матбуот масъули Абдулмўбин Ғафурийнинг айтишича, сўнгги янгилик Кобулдаги аксарият томонидан хуш қаршиланган.

Муносабат

Ҳатто, Афғонистонда фаолият юритувчи халқаро ташкилотлар ҳам бу қадамни олқишлашган.

Афғонистон, ўзбеклар ва ўзбек тили мавзуси куни-кеча президент Муҳаммад Ашраф Ғанининг Тошкентга икки кунлик расмий ташрифи чоғида алоҳида эътибор топган воқеъликлардан бирига айланган.

Афғонистон раҳбари пойтахт Тошкентда берган матбуот анжуман чоғида ўзбек тилининг мамлакатида тутган расмий мақомига алоҳида тўхталиб ўтган.

Ўзбекистондаги нутқларини асосан ўзбек тилида ирод қилган, мир Алишер Навоий ҳазратлари ижодидан икки шингилини ўзбек тилида ўқиб, президент Шавкат Мирзиёевнинг "раҳмат"ларию залга йиғилганларнинг олқишларига ҳам сазовор бўлганди.

Аммо бу ўзгаришлар аслида бошланғич қадамлар.

Чунки Афғонистон ўзбеклари бошқа ерлардаги миллатдошларидан фарқли тарзда сўнгги 2-3 асрда умуман бирон айтарли миллий ҳақ-ҳуқуққа эга эмасдилар.

Суҳбатдошимизнинг айтишича эса, яқин келажакда ўз режаларини бутун Афғонистон бўйлаб тадбиқ этиш ниятидалар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002