Саудияда кинотеатрларга рухсат берилди, аммо сўз эркинлигигачи?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Саудияда кинотеатрларга рухсат берилди, аммо сўз эркинлигигачи?

Саудия Арабистонида 2018 йил бошидан бошлаб коммерциал кинотеатрларга қўйилган тақиқ олиб ташланади. Бу валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг кўп гапирилган ислоҳот дастурларидан бири сифатида кўрилмоқда. Бироқ унинг айрим танқидчилари сўз эркинлиги ва мустақил суд тизими ҳақида сўрамоқда.

Саудия Арабистонида 35 йиллик тақиқдан сўнг кинотеатрларга рухсат берилди. 2018 йилдан бошлаб коммерциал кинотеатрлар очилиши мумкин.

Шу йил январ ойида мамлакатдаги олий дин уламоси - Бош муфтий Абдул Азиз Ал Шайх кинотеатр ва концертларга қарши чиққан эди.

У бу нарсалар "шайтонга эшик очиши ва маънавиятни бузиши"ни айтди.

Бироқ валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон бошқача ўйлайди.

Видеони BBC O'zbek хизматининг YouTube канали ҳамда Facebook даги саҳифасида ҳам томоша қилинг.

Амалдаги раҳбар шаҳзода бир неча ислоҳотлар орқали мамлакатни замонавийлаштираётганини айтади. У яқинда аёлларнинг машина ҳайдашига бўлган тақиқни олиб ташлади.

Барча кўзлар унга ва мамлакатни ўзгартиришга қилган ваъдалари қаергача боришига қадалган.

Саудия Арабистонида бирорта ҳам сиёсий партия йўқ ва оммавий йиғинлар тақиқланган. Бин Салмон барча қудратни жамлаган мутлоқ монархия тепасида ўтирибди.

Расмийлар аҳолининг асосий қисми ушбу ислоҳотларни тўлиқ қўллаётганини айтади. Расмий матуботда шаҳзодани аҳолининг 94.4 % қўллаётгани тўғрисидаги оммавий сўровномаларни чоп қилмоқда.

Бироқ хориждаги танқидчилар бу кўрсатгичларни автократнинг ПиАр қуроли, деб рад этмоқда. Улар сўз эркинлиги ва мустақил суд тизимини талаб қилмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Алоқадор мавзулар