АҚШда поезд вагонлари йўлга қулади, қурбонлар бор

Фото муаллифлик ҳуқуқи TROOPER BROOKE BOVA/WASHINGTON STATE PATROL

АҚШнинг Вашингтон штатида тезюрар поезднинг иккита вагони издан чиқиб кетган ва кўприкдан пастдаги магистрал йўлга қулаган.

Ҳодиса жойидан олинган суратларда фавқулодда хизматлар одамларга ёрдам кўрсаётганини кўриш мумкин.

Полициянинг билдиришича, темирйўл изидан чиққан вагонлар автомобил йўлидаги бир неча машинага урилган.

Ҳодисада талофатлар ва ҳануз вагон ичида тиқилиб қолган йўловчилар борлиги хабар қилинади.

Автомобил йўлида бўлган ҳайдовчилар орасида яраланганлар бор.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002