"Бир ойда 6700 дан зиёд Роҳинга мусулмони ўлдирилган"

Роҳинга мусулмони

"Чегара билмас шифокорлар" - Medecins Sans Frontieres (MSF) халқаро ташкилоти ўзининг ўрганишлари асосида Мянмарнинг Ракхайн штатида бошланган зўравонликларнинг бир ойи мобайнида 6700 дан ортиқ Роҳинга мусулмони ўлдирилганини аниқлаган.

"Чегара билмас шифокорлар" шу йилнинг 25 августида Ракхайнда бошланган зўравонликлардан қочиб қўшни Бангладешга ўтган қочқинлар ўртасида сўров ўтказган ва ўз сўровига асосланиб ана шу хулосага келган.

Халқаро кўмак ташкилотига кўра, 25 август билан 24 сентябрь ўртасида 9000 Роҳинга ўлдирилган.

"Энг консерватив ҳисоб-китоб" камида 7600 ўлимни тасдиқлаши, буларнинг камида 730 нафари ёши 5 дан кичик болалар эканини айтади "Чегара билмас шифокорлар".

Халқаро ташкилот ҳисоб-китобига кўра, август ойидан буён Бангладешдан паноҳ топган Роҳингаларнинг сони 647000 ни ташкил этади.

MSF сўрови ҳалок бўлган мусулмонларнинг сони Мянмар расмийлари эълон қилаётган 400 рақамидан анча кўп эканини намойиш этмоқда.

Мянмар ҳарбийлари 400 атрофида одам ўлдирилгани, уларнинг аксари "мусулмон террорчилари" экани ҳақида баёнот тарқатган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Бу мавзуда батафсилроқ