ЮНЕСКО: Туркиянинг ҳуштак тилини асраб қолинг!

Қушкой қишлоғи яшовчиси Фото муаллифлик ҳуқуқи UNESCO

БМТнинг фан ва маданият жамғармаси - ЮНЕСКО жаҳон маданияни мероси сифатида рўйхатга олинган Туркия "қуш тили" йўқолиб кетиш хавфи остида эканидан огоҳлантириш билан чиқди.

Қушкой қишлоғи яшовчилари бир-бирлари билан "қуш тили"да қандай гаплашадилар? Видеони BBC O'zbekнинг YouTube каналида томоша қилинг

ЮНЕСКОга кўра, Туркиянинг Қора денгиз соҳили атрофидаги қишлоқларда мавжуд бўлган бўлган ҳуштак тилини асраб қолиш учун зудлик билан чора кўрилмоғи лозим.

Ҳозирги пайтда Туркиянинг Гиресун вилоятининг асосан Жанакчи туманида 10 мингча одам "қуш тили"ни биладилар.

ЮНЕСКО яқинда эълон қилган огоҳлантиришида "қуш тили" - тоғли жойларда узоқ масофада турган инсонларнинг ўзаро мулоқоти учун зарур ҳуштак чалиш жуда олий даражада ривожланган муомала тизимидир.

ЮНЕСКОга кўра, ҳуштак тили ўлиб боришига асосий таҳдид бўлаётган нарса мобил телефонлардир.

Туркия Маданият вазири Нўъмон Куртулмуш ЮНЕСКО қарорини олқишлаб чиққан, "Қора денгиз соҳилидаги ватандошларини ўз маданиятларини асраб-авайлашга чақирган".

"Қуш тили"дан бугунги кунда Кушкой қишлоғи яшовчилари фойдаланадилар.

Қишлоқнинг номи ҳам "қуш қишлоғи" деган маънони англатар экан.

50 йилча олдин ҳуштак орқали сўзлашув Қора денгиз қирғоқларидаги Трабзон, Ризе, Орду, Артвин ва Бэйбурт ҳудудларига ҳам ёйилган.

Туркияда нашр қилинадиган Hurriyet рўзномаси ёзишича, бугунга келиб Кушкойдан бошқа жойларда асосан "чўпонлар бир неча сўз" айтишни билишади.

Ўзларининг ноёб тилларини асраб қолиш мақсадида Кушкой яшовчилари "Қуш тили фестивали"ни ташкил қилганлар, бу тадбир бир йилда бир марта ўтказилади.

Hurriyet рўзномаси хабар қилишича, 2014 йилдан бошлаб туманда бошланғич мактабларда ҳуштак тили сабоқларини ўргатиш бошланган.

Бироқ ЮНЕСКО дунёнинг бошқа тоғли ва ўрмонли ҳудудларида мавжуд бўлган 80 тача ҳуштак тиллари сингари Кушкой тили ҳам йўқолиб кетиши хавфи остида.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ