Эрон намойишлари: Тартибсизликлар тўхтамаса Инқилоб Гвардиячилари аралашади

Теҳрон университетида талабалар полиция билан тўқнашди Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Теҳрон университетида талабалар полиция билан тўқнашди

Эрон Инқилоб Гвардиячилари сиёсий намойиш давом этаверса ҳукуматга қарши намойишчилар миллатнинг "темир мушти" билан тўқнашишга тўғри келишини айтиб огоҳлантирди. Тўқнашувларда 2 киши ҳалок бўлган.

Мамлакатда ҳаёт даражаси тушиб кетиши ортидан 3 кундан бери норозиликлар давом этмоқда.

Бироқ Инқилоб Гвардиячилари қўмондони намойишлар одамларнинг сиёсий чақириқлари ва жамоат биноларга ўт қўйишга айланиб кетганини айтмоқда.

Бу Эрондаги 2009 йили ислоҳотпарвар чиқишлар бўлганидан сўнг ўзгача фикрловчилар борлигини кўрсатувчи илк энг йирик намойишдир. Икки кишининг ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Ҳуррамобод, Занжан ва Аҳвоз шаҳарларида Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаи ағдариш ёки ўлимини талаб қилган чақириқлар бўлган.

Эрон Исломий Инқилоб Гвардиячилари Олий раҳбар Хоманаий билан яқин алоқаларга эга қудратли кучдир. У мамлакатнинг Исломий бошқарувда қолиши тарафдори.

Генерал Исмоил Кавсарийнинг ИСНА хабар агентлигига айтишича, "агар одамлар нарх-наволар ошиши ортидан кўчаларга чиққан бўлса, улар сиёсий шиорлар билан бақирмаслиги ва жамоат бинолари ҳамда машиналарини ёқмаслиги керак".

Эрон Ички ишлар вазири намойишчилар жавобгарликка тортилиши мумкинлигини айтиб чиқди.

"Жамоат мулкига зарар берганлар, қонун ва қоидаларни бузганлар ҳатти-ҳаракатлари учун жавобгар бўлиши ва зарарни қоплашиш зарур. Зўравонлик, қўрқув ва террорни ёяётганларга аниқ қаршилик кўрсатилади", - деган Абдулризо Раҳмони-Фазли.

Шанба куни 2009 йилги намойишларни бостирилишига 8 йил тўлиши муносабати билан минглаб одамлар ҳукуматни қўллаб намойишга чиқди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Теҳрондаги ҳукуматни қўлловчиларнинг намойиши

Ўзи нима бўлганди?

Намойишлар пайшанба куни шимолий шарқда жойлашган Машҳад шаҳрида бошланди ва жума куни бошқа йирик шаҳарларга ёйилди.

Шанба куни Теҳронда бошланган оз сонли намойиш минглаб одамлардан иборат намойишга айланди ва талабалар полиция билан тўқнашувига олиб келди. Намойиш бошқа бир неча шаҳарларда ҳам зўравонликларга айланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Ҳукуматга қарши намойишларнинг Эроннинг камида 9 шаҳрида бўлмоқда

Эронда рўй бераётган ҳодисалар ичида:

  • Дорудда отишма натижасида икки одам ҳалок бўлди.
  • Абҳарда намойишчилар Олий раҳбарнинг сурати туширилган йирик баннерларни ёқиб ташлади
  • Арақда ҳукуматпараст Басиж ҳарбийларининг маҳаллий бош биносига ўт қўйилди.
  • Машҳадда намойишчилар видео тасвирларга тушиб қолган полиция билан тўқнашувда уларнинг мотициклларини ёқиб юборди.
  • Telegram асосчиси полицияга ҳужум қилишга чақирган аккаунтлар ёпиб қўйилганини маълум қилди.
  • Кўплаб одамларнинг мобиль телефонларида интернет узилиб қолган.
Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Намойишчилар Теҳронда автомобилларга ўт қўйди

Би-би-си Форс хизмати мухбири Касра Нажи барча жойларда янграётган Эронда диний бошқарувга барҳам бериш чақириқлари умумий факторга айланганини айтади.

Эроннинг бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашуви ҳам ғазабларга сабаб бўлган. Машҳадда айримлар "Ғазо эмас, Ливан эмас, менинг ҳаётим Эрон учун", деб ҳайқирган.

Намойишчилар ҳукумат ички муаммолар қолиб эътиборини ташқи сиёсатга бағишлаётганидан норози бўлган.

Эрон Суриядаги Башар Ассад ҳукуматига ҳарбий ёрдам етказиб берувчи асосий кучдир. Эронни шунингдек, Яманда Саудия бошчилигидаги коалицияга қарши жанг қилаётган Хусийларга қурол-яроқ етказиб беришда айбланади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Алоқадор мавзулар